Сўнгги янгиликлар
Истанбул 18–21 сентябрда Босфор Кубоги 2025 қайиқлар пойгасига мезбонлик қилади
Ҳамюртимиз “Юксак эҳтиром” халқаро эсдалик кўкрак нишони билан тақдирланди
Фарғона деҳқон бозоридаги нарх-навo халқ учунми ёки…
Сентябрдан бошлаб мигрантлар илова орқали кузатилади
Касб ва хорижий тилларга ўқитиш учун ваучер бериш тартиби белгиланди
Касб ва хорижий тилларга ўқитиш учун ваучер бериш тартиби белгиланди
Фарғонада уй боғчасида 43 нафар болага ноқонуний диний сабоқ бериб келингани аниқланди
Ўзбекистон ва Иордания ўртасида 15 та ҳужжат имзоланди
«Бу вилоятлар ҳокими, прокурори, ички ишлар идоралари нима билан банд?» –Президент
Ўтган ҳафта Наманганда 110 тонна, Қорақалпоғистонда 22 тонна аҳолига берилиши керак бўлган кўмир ноқонуний равишда сотиб юборилган.

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида тадбиркорлик ва саноатни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилишида ҳудудларда энергия таъминотини яхшилаш масаласига эътибор қаратилди.
Йиғилишда бугунги оғир вазиятда электр ва табиий газ тармоқларига ноқонуний уланишлар, ўғирликлар давом этаётгани, бунга жойлардаги раҳбарлар бефарқ ва шерик бўлаётганига чидаб бўлмаслиги қайд этилган.
Декабрь ойи бошидан қарийб 3 мингта, сўнгги икки кунда эса 1,5 мингта бундай ҳолат аниқланди. Улар айниқса, Фарғона (617 та), Андижон (325 та), Самарқанд (252 та), Наманган (220 та), Сирдарё (218 та), Тошкент шаҳрида (269 та) кўп.
Мисол учун, электрдан 8 миллион киловатт ўғирланган, бу – куз-қиш мавсумида 41 минг ҳовли уйларнинг бир ойлик истеъмолига тенг. Шу билан бирга, 11,5 миллион куб метр ёки 19 минг хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенг табиий газ ноқонуний ишлатилгани аниқланди.
Ўтган ҳафта Наманганда 110 тонна, Қорақалпоғистонда 22 тонна аҳолига берилиши керак бўлган кўмир ноқонуний равишда сотиб юборилган.
“Бу вилоятлар ҳокими, прокурори, ички ишлар идоралари нима билан банд?", - деб савол қўйди Президент.
Давлат раҳбари вилоят ҳокимлари қозонхона, газ ва кўмир тарқатиш шохобчалари, автопарк, электр тармоқларига бориб, ишларни кўзи билан кўрмагани, бу ишларни ташлаб қўйгани кескин танқид қилди.



