Сўнгги янгиликлар
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Тожикистоннинг Конибодомида яна тўрт кишининг жасадлари топилди. Маҳаллий аҳоли ваҳимада
Таҳлил қилинган давлат харидларида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг тегишли модда талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланди
Ички аудит хизмати ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби белгиланди
Бугун ҳаво янада совиши кутилмоқда
Самарқандда ҳоким ёрдамчиси, тьютор ва яна бир шахс пора билан ушланди
Порахўрлик ҳар қандай соҳани ботқоққа етакловчи иллатдир. Коррупция бор жойда на ўсиш ва на кутилган натижа бўлади. Бироқ шундай нафс қуллари борки, улар учун на давлат хизматчиси сифатидаги бурч ва мажбуриятлари аҳамиятли, на порахўрлик билан боғлиқ ҳолатларнинг аянчли якуни.
ДХХ Самарқанд вилояти Бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказди. Унда фуқароларнинг ишончига кириб, коррупцион ҳолатларнинг янада илдиз отишига замин яратган бир неча шахс ашёвий далиллар билан ушланди.
Хусусан, олиб борилган фаол тадбир давомида Самарқанд давлат университети “Математика” факультети тьютори вазифасида ишловчи, 1975 й.т. Т.А. вилоят Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг мансабдор шахслари билан жиноий тил бириктириб, маҳаллий фуқароларнинг меҳнат фаолиятларига 20 йиллик иш стажи қўшиб, нафақага чиқариб бериш эвазига фирибгарлик йўли билан 3 000 АҚШ долларини олаётган вақтда қўлга олинган.
Худди шундай ўтказилган тезкор тадбирларнинг бирида Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида яшовчи, 1994 й.т. Ў.М. Навоий кон-металлургия комбинатида ишловчи яқин танишларининг имконияти орқали маҳаллий фуқарони комбинатга қарашли “Маржонбулоқ” ва “Зарафшон” олтин конларидан бирига ишга киритишга ёрдам беришини айтиб, ундан 2 000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни талаб қилиб, олаётган вақтида ушланди.
Шунингдек, ДХХ Самарқанд вилояти Бошқармаси ҳамда ИЖҚК Департаменти вилоят Бошқармаси билан хамкорликда ўтказилган фаол тадбирда 1990 й.т., Самарқанд шаҳрида яшовчи, Самарқанд туманидаги маҳаллалардан бирида ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишловчи Х.Э. ва 1975 й.т., Паст Дарғом туманида яшовчи, ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишловчи Б.В.лар жиноий тил бириктирган ҳолда тумандаги маҳалла ҳудудидан оқиб ўтувчи “Сиёб” канали бўйида жойлашган, ҳокимлик захирасидаги 3,5 сотих бўш ер майдонини Президентнинг 03.12.2021 йилдаги ПФ-29–сонли Фармонига асосан ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш баҳонасида аукционга чиқариб, ютиб бериш ва туман ҳокимлигида ишловчи танишлари орқали кадастр ҳужжатларини қонуний расмийлаштириб бериш эвазига маҳаллий фуқародан 1 300 АҚШ долларини талаб қилиб, олдиндан 1 000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни бўнак сифатида олаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Ҳозирда юқорида келтирилган барча шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.