Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
«Бу аҳмоқларни шарманда қилиш учун қилинган алдов операцияси эди» — Ким Чен Иннинг синглиси
Меҳнаткашлар Марказий Қўмитаси бўлим бошлиғи ўринбосари, КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг синглиси Ким Ё Чен Жанубий Кореяни огоҳлантирди.
«Яна бир аниқ фикрни такрорлашим керак, бизнинг армиямиз энг кичик провокацияга ҳам дарҳол жавоб беради. Сўнгги пайтларда Жанубий Корея ҳарбий гангстерларнинг севимли сўзлари «бир зумда, кучли ва охиригача» бўлиб қолди. Бу баёнотларнинг такрорланиши улар учун ўлим билан якунланиши мумкин», - деди у.
Ким Ё Ченнинг сўзларига кўра, Шимолий Корея ҳарбийлари бир кун олдин артиллериядан ўқ узмаган, яъни бу шунчаки «тузоқ» бўлган. Жанубий Корея ҳарбийлари эса КХДРни дарҳол «провокатор» сифатида кўрсатишга ҳаракат қилган.
«Корея Республикаси ҳарбий бандитларининг амалий кузатув имкониятлари тўғрисида асоссиз баёнотлар берадиган, ҳар фурсатда аниқ кузатув ва ўқ отиш нуқталарига ҳужумлар ҳақида гапирадиган аҳмоқларни шарманда қилиш учун қилинган алдов операцияси эди. Натижа биз кутгандек бўлди.
Энди ўйлаб кўринг, агар бу ноқобил ҳарбий бандитларнинг нотўғри ҳисоб-китоблари, асоссиз тахминлари, маъносиз ўжарлиги ва матонати туфайли кутилмаган воқеа юз берса, ўн миллиондан ортиқ аҳолига эга Сеул қандай хавф-хатарга дучор бўлади?
Улар шимолий осмондаги момақалдироқни армиямизнинг артиллерия ўқи деб адашиб, кейинги сафар қандай аҳмоқона ўжарликни кўрсатишга қарор қилишларини билмаймиз», — дея таъкидлади Ким Ё Чен.
Бир кун аввал Жанубий Корея Бирлашган штаб бошлиқлари КХДР қуролли кучлари Жанубий Кореянинг Ёнпхёндо ороли шимоли-ғарбидаги ҳудудда 60 дан ортиқ артиллерия ўқларини ўққа тутганини маълум қилган эди. JSS Шимолий Кореяни 2018 йил 19 cентябрдаги Кореялараро ҳарбий келишувни бузганликда айблади.
Жанубий Корея ҳарбийлари Пхенянни Корея ярим оролида тинчликка таҳдид солувчи «душманлик ҳаракатлари»ни тўхтатишга чақирди ва агар Корея Республикаси фуқароларига артиллерия отишмаларининг давом этиши хавф туғдирса, мутаносиб ҳарбий чоралар кўришга тайёрлигини билдирди.