Сўнгги янгиликлар
Сторителлинг ва мутолаанинг инсон ривожидаги ўрни...
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Тожикистоннинг Конибодомида яна тўрт кишининг жасадлари топилди. Маҳаллий аҳоли ваҳимада
Таҳлил қилинган давлат харидларида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг тегишли модда талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланди
Ички аудит хизмати ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби белгиланди
«Қулайликлар талабаларнинг сифатли таълим олиши учун яратилган» – Тошкент тиббиёт академиясининг янги биносига медиа-тур
Тошкент тиббиёт академиясининг янги биноси билан яқиндан танишиш ва шарт шароитларини ўрганиш мақсадида Олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги ташаббуси билан оммавий ахборот воситалари вакиллари учун медиа-тур ташкил қилинди.
Таъкидланишича, Тиббиёт академиясининг бош ўқув биноси 1989 йилда қурилган бўлиб, 3000 минга яқин талабаларни ўз ичига сиғдира олади. Бинода 8 та кафедра, 10 та бўлим маъмурият ва 4 та бошқа маиший ҳудудлар жойлашган.
Шунингдек, академияда симуляцион марказ ва 3 та электрон микроскоп лабораторияси бўлиб, улар Япониянинг энг замонавий лаборатор ускуналари билан жиҳозланган. Қайд этилишича, буларнинг барчаси талабаларнинг сифатли таълим олиши учун яратилган.
Иқтидорли талабаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида йил давомида 80 нафар талабага 10 та турли номинацияларда рағбатлантиришлар ҳам бериб борилади.
Талабалар томонидан тайёрланган тиббиётда мавжуд бўлмаган бир қатор дастурлар ҳам мавжуд. Бу эса талабаларнинг изланувчанлиги ва шижоатга тўлалигидан далолат беради.