Сўнгги янгиликлар
Истанбул 18–21 сентябрда Босфор Кубоги 2025 қайиқлар пойгасига мезбонлик қилади
Ҳамюртимиз “Юксак эҳтиром” халқаро эсдалик кўкрак нишони билан тақдирланди
Фарғона деҳқон бозоридаги нарх-навo халқ учунми ёки…
Сентябрдан бошлаб мигрантлар илова орқали кузатилади
Касб ва хорижий тилларга ўқитиш учун ваучер бериш тартиби белгиланди
Касб ва хорижий тилларга ўқитиш учун ваучер бериш тартиби белгиланди
Фарғонада уй боғчасида 43 нафар болага ноқонуний диний сабоқ бериб келингани аниқланди
Ўзбекистон ва Иордания ўртасида 15 та ҳужжат имзоланди
«Аллоҳ рози бўлсин, мингдан-минг розимиз» – Самарқандда ёрдамга муҳтож оилага Effect.uz обуначиларининг хайр-эҳсони етказилди
Аввалроқ, Effect.uz орқали Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида яшовчи 52 ёшли Баҳодир Фармоновнинг оғир бўлган оилавий аҳволи ёритилиб, Халқдан оила учун моддий ёрдам сўралган эди.
Халқимизнинг ушбу оила аҳволига бефарқ қарамаслиги, одамларимизнинг раҳмдиллиги асносида мазкур оилага қарийб 3 млнга яқин эҳсон пуллари йиғилди. Effect.uz жамоаси йўл-йўлакай Пайариққа бориб, Б.Фармоновга йиғилган эҳсонларни етказди ва оиланинг бугунги аҳволи билан танишди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ оила 830 минг сўм ногиронлик нафақаси ҳисобига кун кечирган, ачинарлиси, оиланинг дунё юзини энди кўрган чақалоғи ҳам қулаш арафасидаги тўрт девор орасида тунларини ўтказар эди.
Республика ишчи гуруҳи томонидан оилага янги уй қурилди. Янги уйнинг камчиликларини эса албатта, яхшиларнинг хайриялари орқали тўлдиришда ёрдамлашдик. Биргаликда, бу оила тақдирига бефарқ бўлмадик, қараб турмадик!
Аллоҳ барчамизга икки дунё саодатини бериб, қиладиган яхши амалларимизни кўпайтирсин... Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом суннатларига эргашиш ҳам – эҳсон, бировни кечириш ҳам – эҳсон, бошга келган мусибат ва озорларга сабр қилиш ҳам – эҳсон, ҳатто бировга яхши муомала қилиш ҳам – эҳсон.
“Бева ва мискинга эҳсон қилиш учун ҳаракат қилган киши Аллоҳ йўлида жанг қилган, туни билан намоз ўқиган ва кун бўйи рўза тутиб юрган киши кабидир" (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).
Баҳодир аканинг оиласига яна қўшимча ёрдам беришни истаганлар учун:
UZCARD: 8600530445287322
MASTER CARD: 5181000144609286



