Qidirish

Сўнгги янгиликлар
17:36 / 2025-12-05 15

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 99

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 189

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 217

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 194

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 320

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 294

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

11:55 / 2025-11-29 269

ИИВ Қўриқлаш департаментига раҳбар тайинланди

13:46 / 2023-12-28 1271 0 Сиёсат

Ким Чен Ин армияга урушга тайёргарликни тезлаштиришни буюрди – Reuters

world-news

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин ўз ҳарбийлари, ўқ-дорилар ишлаб чиқарувчилари ва ядро қуроллари секторига АҚШнинг мисли кўрилмаган қарама-қарши ҳаракатларига қарши туриш учун урушга тайёргарликни тезлаштиришни буюрди.  Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Шимолий Корея ахборот агентлиги KCNA’га кўра, 27 декабрь, чоршанба куни Шимолий Кореянинг ҳукмрон партиясининг асосий йиғилишида келгуси йил учун сиёсат йўналишлари ҳақида гапирар экан, Ким, шунингдек, Пхенян антимпериалистик мустақил давлатлар билан стратегик ҳамкорликни кенгайтиришини айтган.

Ким Чен Ин урушга тайёргарликни янада жадаллаштириш учун Халқ армияси ҳамда ўқ-дорилар, ядро қуроллари ва фуқаролик мудофааси соҳаларига жанговар вазифаларни топширди, — дейилади хабарда.

Ким, шунингдек, 2024 йил учун иқтисодий мақсадларни белгилаб, уни мамлакатнинг беш йиллик ривожланиш режаси учун ҳал қилувчи йил деб атади.

У янги йил учун саноатнинг асосий тармоқларида жадал суръатда илгари сурилиши лозим бўлган муҳим вазифаларни тушунтириб берди ва “қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини юқори даражада барқарорлаштириш”га чақирди”, — дейилади ОАВ хабарида. 

2023 йилда Шимолий Корея ўз конституциясида ядро сиёсатини мустаҳкамлади, айғоқчи сунъий йўлдошни учирди ва янги қитъалараро баллистик ракетани синовдан ўтказди.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш