Qidirish

Сўнгги янгиликлар
21:05 / 2025-12-05 10

Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади

17:36 / 2025-12-05 29

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 105

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 194

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 221

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 200

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 327

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 298

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

15:31 / 2023-12-26 676 0 Сиёсат

Наманган вилоятининг 2024 йил учун маҳаллий бюджети тасдиқланди

world-news

Бугун, 26 декабрь халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг навбатдаги қирқ биринчи сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Сессияни халқ депутатлари вилоят кенгаши раиси, вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бошқарди. Сессияда дастлаб Наманган вилоятининг 2024 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисидаги масала муҳокама қилинди.

Шунингдек, келгуси йилда қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун жисмоний ва юридик шахслар бўйича мутлоқ миқдорда белгиланган базавий солиқ ставкасига киритилаётган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентлар кўриб чиқилди.

Кун тартиби давомида Наманган вилоятида халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳалар консепцияси маъқулланди.

Сессияда депутатлар халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ҳамда вилоят ҳокимининг сессиядан сессиягача бўлган вақт оралиғида қабул қилган қарорларини ҳам тасдиқладилар. Кўрилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди. Сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари Аҳадбек Ҳайдаров қатнашди.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш