Сўнгги янгиликлар
Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди
Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди
Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади
Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар
Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?
Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди
ИИВ Қўриқлаш департаментига раҳбар тайинланди
Исроилнинг Дамашққа берган зарбаси натижасида эронлик генерал ҳалок бўлган — Tasnim
Эрон расмийлари Исроилнинг Сурия пойтахти Дамашққа уюштирган ҳаво ҳужуми оқибатида Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг (Эрон қуролли кучлари бўлими) юқори мартабали аъзоси генерал Саид Ризо Мусавий ҳалок бўлганини даъво қилмоқда.
Эроннинг Tasnim расмий агентлиги Мусавий Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг тажрибали ҳарбий маслаҳатчиси бўлганини айтди.
Унга кўра, генерал Дамашқ жануби-шарқий минтақасига берилган авиазарбадан сўнг ҳалок бўлган.
“Исроил режими бу жиноят учун албатта товон тўлайди”, — дейилади Эрон қуролли кучлари бўлими баёнотида.
Исроил расмийлари Мусавийнинг ўлими ҳақидаги хабарларга изоҳ бермадилар, улар одатда Исроилдан ташқаридаги операциялари ҳақида маълумот бермайдилар.
Бироқ исроиллик ҳарбийлар Суриядаги Эрон билан боғлиқ нишонларга бир неча йиллардан бери зарба бериб келишади. Исроил ва ҲАМАС ўртасида уруш бошланганидан кейин сўнгги ойларда бундай ҳужумлар тез-тез учраб турибди.
Маълумот ўрнида, Мусавий Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг Суриядаги энг юқори мартабали амалдорларидан бири бўлган ва Теҳрон ва Дамашқ ўртасидаги ҳамкорликни мувофиқлаштиришга ёрдам берган.