Сўнгги янгиликлар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
Нетаняху Ғазо секторида ҳарбий амалиётлар кенгайтирилганини эълон қилди

Исроил қуролли кучлари (ЦАХАЛ) Ғазо секторидаги ҳарбий амалиётларини кенгайтирмоқда, чунки бу ХАМАС ҳаракатини йўқ қилишнинг ягона йўли, деди бош вазир Бенямин Нетаняху ижтимоий тармоқларда эълон қилинган мурожаатида.
“Исроил фуқаролари, биз Ғазо секторидаги ҳарбий амалиётларни кенгайтирмоқдамиз, тўлиқ ғалабага қадар урушни давом эттирамиз. Бу асирга олинган фуқароларимизни қайтаришнинг, ҲАМАСни йўқ қилишнинг ва Ғазо энди Исроил учун таҳдид бўлмаслигини таъминлашнинг ягона йўли”, - деди у.
Сиёсатчининг сўзларига кўра, ҳарбий операция вақт талаб этади ва Исроил охиригача курашишга қарор қилади, аммо бу учун катта товон тўлашга тўғри келади.
Эслатиб ўтамиз, 7 октябр куни Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати “Ал-Ақсо” тўфони” операцияси доирасида Ғазо секторидан Исроилга ракета учирди. Бунга жавобан Исроил қуролли кучлари Ғазо секторида ҲАМАСга қарши “Темир қиличлар” операциясини бошлади.



