Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Сохта Бош прокуратура ходимига жиноят иши очилди
Бош прокуратура “Ўзбекистон-24” телеканалида эфирга узатилган видеолавҳага эътироз билдирди.
“Ўзбекистон-24” телеканалининг “Вазият-24” кўрсатувида Бош прокуратура ходими ҳужжатларсиз автомашина бошқариб келганлиги ҳақида лавҳа берилган.
Унда жорий йилнинг 13 декабрь куни Чилонзор тумани КХАЙ – Фозилтепа чорраҳасида “Spark” русумли транспорт воситаси Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ инспекторлари томонидан тўхтатилиб ҳайдовчидан ҳужжатлар тақдим қилиниши сўралганида, ҳайдовчи ўзини Бош прокуратуранинг ходими сифатида таништириб, гувоҳнома кўрсатган вақтида гувоҳнома холислар иштирокида тегишли тартибда расмийлаштириб олиб қўйилганлиги кўрсатилган.

Шундан сўнг, мазкур ҳолат Бош прокуратура томонидан ўрганилди. Ўрганиш натижаларига кўра, ҳайдовчи Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари тизимида хизмат қилмаcлиги ва у томонидан тақдим қилинган гувоҳнома қалбаки эканлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Чилонзор тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 228-моддаси 2-қисми “б” банди ва 3-қисми (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланди.
“Мазкур лавҳани тайёрлаш ва маълумотлар тақдим қилишга масъул бўлган матбуот хизмати томонидан ҳолатга тўлиқ ойдинлик киритилмасдан, бирёқлама ва нохолис таассурот ва тушунчаларга сабаб бўладиган маълумот тақдим қилинган.
Бу каби нохолис маълумотлар прокуратура органлари шаънига путур етказади ҳамда жамоатчиликда салбий фикрлар юзага келтиради.
Шу боис, оммавий ахборот воситаларига тақдим қилинадиган маълумотларни ҳаққонийлигини текшириб, сўнгра тақдим қилиш мақсадга мувофиқ”, — дейилади хабарда.