Qidirish

17:39 / 2023-12-22 1240 0 Сиёсат

Пригожиннинг самолёти Патрушевнинг буйруғи, Путиннинг розилиги билан портлатилган — WSJ

world-news

Вагнер” ХҲК раҳбари Евгений Пригожин Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушевнинг буйруғи билан ўлдирилган. Бу ҳақда WSJ нашри маълум қилди.

Америка нашри Ғарб разведка хизматлари вакиллари ва собиқ россиялик разведка ходимига таяниб хабар беришича, Патрушев Пригожиннинг шахсан ўсиб бораётган сиёсий ва ҳарбий таъсиридан хавотирда эканлигини ва у 2022 йилнинг ёзида Путинга таҳдид қилиши ҳақида огоҳлантирилган. 

Вагнер Украинада муваффақиятли жанг қилган бир пайтда, унинг илтимослари эътиборга олинмаган. Пригожин октябрь ойида Путинга қўнғироқ қилган ва ўқ-дорилар йўқлигидан эмоционал тарзда шикоят қилган. 

Суҳбат чоғида офисда Пригожиннинг Путинга қўпол гапирганини эшитган Патрушев дохил бошқа одамлар ҳам бўлган. Шундан сўнг Путин Пригожинни эътиборсиз қолдириб, Хавфсизлик кенгаши раҳбари фикрини кўпроқ тинглай бошлаган. 

2023 йил июнь ойининг бошига келиб, Вагнер жангчилари Мудофаа вазирлиги билан шартнома тузиш зарурати билан дуч келишди, бу аслида ХҲКни мустақил ташкилот сифатида тугатилишини англатарди.

Июнь ойининг охирида Пригожин ва Россия ҳарбий қўмондонлиги ўртасидаги қарама-қаршилик очиқ исёнга олиб келганида, Патрушев Пригожиндан абадий қутулиш имкониятини кўриб чиққан.

Журнал манбаларига кўра, қўзғолон пайтида Путин қишлоқ қароргоҳида бўлган ва шу вақтда Патрушев бошқарувни ўз қўлига олган. У Пригожинга хайрихоҳ зобитлардан у билан боғланишни сўради ва Қозоғистон ва Беларус раҳбариятидан ёрдам сўради.

Натижада, Александр Лукашенко воситачи сифатида ишлашга рози бўлган. Қўзғолондан кейин Кремль Пригожинга ҳеч қандай чора кўрмади. У Россияда бемалол ишлаб, Африкага учиб кетди, лекин у кўп душманлари борлигини биларди.

Август ойи бошида Патрушев ўз ёрдамчисига Пригожинни йўқ қилиш бўйича операцияни ишлаб чиқишни буюрган.  Путин бу режалар билан танишган ва унга эътироз билдирмаган.

WSJ маълумотларига кўра, Москванинг Шереметево аэропортида Пригожин самолётини хавфсизлик текшируви вақтида унинг қаноти остига кичик бомба ўрнатилган ва у ҳавога кўтарилганидан кўп ўтмай ёниб кетган.

Президент матбуот котиби Дмитрий Песков жума куни кундалик брифингда ушбу нашрда чоп этилган мақолага изоҳ берди:

Сўнгги пайтларда, афсуски, Wall Street Journal фантастика билан шуғулланишни яхши кўради”, деди Песков.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш