Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Нетаняху Ғазо секторини муддатидан олдин босиб олишни таклиф қилди
Исроил бош вазири Бенямин Нетаняху Ғазо секторини муддатидан олдин босиб олиш ғоясини илгари сурмоқда. Бу ҳақда Washington Post хабар бермоқда.
Оқ уйнинг юқори мартабали мулозимининг газетага айтишича, АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти Тел-Авивни можаро тугаганидан кейин Фаластин маъмуриятининг анклавга қайтишига рози бўлишга кўндирмоқчи.
“Нетаняху Ғазони Исроил томонидан муддатидан олдин босиб олиш ғоясини илгари сурди. Бироқ секторни келажакда ким томонидан бошқарилишини айтмади”, - дейилади хабарда.
Нашрнинг аниқлик киритишича, бу таклиф кўпчилик исроилликлар томонидан рад этилган. Шу билан бирга, Вашингтон охир-оқибат Нетаняхуни Ғазо сектори устидан назоратни Фаластин миллий маъмуриятига топширишга рози бўлишга кўндира олади, деб ҳисоблайди.
Аввалига Ғазога инсонпарварлик ёрдамини киритмаслигини ёки сулҳга рози бўлмаслигини айтган Исроил ҳукумати охир-оқибат Қўшма Штатлар босимидан сўнг иккала масалада ҳам бир қарорга келди, деди расмийлардан бири.
“Бу ҳужумдан сўнг Исроилда мамлакатни қўллаб-қувватлагани учун машҳур бўлган АҚШ президенти Жо Байденнинг босими Нетаняхунинг Фаластин маъмуриятига таслим бўлишига таъсир қилиши мумкинлиги ҳақидаги умидларни кучайтиради”, — дейилади мақолада.