Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Президент Қирғизистон ташқи ишлар вазирини қабул қилди
Президент Шавкат Мирзиёев 21 декабрь куни ташриф билан Ўзбекистонда бўлиб турган Қирғиз Республикаси ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубаевни қабул қилди.
Хабарда айтилишича, мазкур учрашувда Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва кенг кўламли стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, уларни аниқ мазмун билан бойитиш масалалари кўриб чиқилган.

Учрашув аввалида ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубаев Мирзиёевга Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказган.

Ўзбекистон етакчиси кейинги йилларда икки томонлама ҳамкорлик юксак даражага чиққани ва сермаҳсул тус олганини, шу жумладан парламентлар, ҳукуматлар, ҳудудлар, жамоатчилик ва ишбилармон доиралар даражасидаги мулоқот ва алмашинувлар анча фаоллашганини катта мамнуният билан қайд этган.

“Ҳукуматлараро комиссия самарали фаолият юритмоқда. Ўзбекистон-Қирғизистон тараққиёт фонди ишга туширилди. Товар айирбошлаш ва юк ташиш ҳажмлари ортмоқда, машинасозлик, электротехника, тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги ва бошқа тармоқларда кооперация лойиҳалари амалга оширилмоқда. Қўшма маданий-гуманитар тадбирлар мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда.
Фаол сиёсий мулоқотни давом эттириш ҳамда устувор дастур ва лойиҳаларни, шу жумладан “Хитой – Қирғизистон - Ўзбекистон” темир йўли қурилишини жадаллаштириш муҳимлиги алоҳида таъкидланди”, — дейилади хабарда.