Qidirish

Сўнгги янгиликлар
17:36 / 2025-12-05 9

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 96

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 187

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 216

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 193

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 319

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 293

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

11:55 / 2025-11-29 267

ИИВ Қўриқлаш департаментига раҳбар тайинланди

19:20 / 2023-12-21 754 0 Сиёсат

Избоскан туманининг собиқ ҳокими ҳибсга олингани айтилмоқда

world-news

Ижтимоий тармоқларда Избоскан тумани собиқ ҳокими Серобиддин Исмоилов қамоққа олингани айтилмоқда.

Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, Исмоиловга нисбатан ноқонуний қарорлар билан ер майдонларини ажратишда талон-торожликка йўл қўйгани учун жиноят иши қўзғатилган.

Аммо Избоскан туманига 5 йил давомида ҳокимлик қилиб келган Исмоилов кутилмаганда жорий йилнинг 10 декабрь куни Президент маслаҳатчиси ўринбосари ҳамда вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов бошчилигида сессияда ишдан олинган.

Туман ҳокими вазифасини вақтинча бажариш айни кунгача туман ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Ҳожиакбар Умаровга юклатилган.

Энг қизиғи ушбу сессияда собиқ ҳокимнинг ўзи иштирок этмаган. Бундан билса бўладики, Исмоилов ҳокимлик лавозимидан бўшатилмасдан олдин, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан олиб кетилган бўлиши мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов ҳибсга олингани ҳақида хабар берилганди. Воитов ҳибсга олиниши бўйича Олий суд муносабат билдириб, собиқ вазир Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) 2-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда гумонланаётганини маълум қилганди.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш