Сўнгги янгиликлар
Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди
Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди
Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади
Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар
Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?
Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди
ИИВ Қўриқлаш департаментига раҳбар тайинланди
Қувайтнинг янги амири қасамёд қабул қилди
Бугун, 20 декабрь куни Машаал ал-Жобир ал-Аҳмад ал-Сабоҳ акаси вафот этганидан сўнг, Кувайт Миллий Ассамблеяси олдида қасамёд қилди. Бу ҳақда Қувайт телевидениеси хабар бермоқда.
Миллий телевидение орқали жонли эфирда қасамёд қилар экан Сабоҳ, “Халқимиз эркинликлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш, давлатимиз ерларида тинчлик учун хизмат қилишга қасамёд қиламан” деди.
Қувайтнинг янги амири 2020 йил октябр ойида валиаҳд шаҳзода бўлди. У мамлакатни 1921—1950 йилларда бошқарган, Қувайт амири Аҳмад Ал-Жобир Ал Муборак Ал Сабоҳнинг еттинчи ўғли ҳисобланади.
Сабоҳ Британия таълим муассасаларидан бирининг полиция бўлимини битирган ва Қувайт Ички ишлар вазирлигида 20 йилга яқин турли лавозимларда ишлаган.
Шунингдек, у 2004 йилда Миллий гвардия бошлиғининг ўринбосари этиб тайинланган ва узоқ вақт давомида ушбу тизимни такомиллаштириш устида ишлаган.
Қувайт ОАВларининг ёзишича, янги амир давридаги ташқи сиёсати мамлакатнинг аввалги ҳукмдорлари билан уйғун бўлиши ва биринчи навбатда Қувайтнинг Форс кўрфазидаги араб қўшнилари билан алоқаларини мустаҳкамлашга қаратилган сиёсат олиб бориши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, шанба куни амирал ишлар вазири Муҳаммад Абдуллоҳ ал-Муборак ас-Сабоҳ давлат телевидениеси орқали 2020 йил сентябридан бери тахтда турган амир Наваф ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ 86 ёшида вафот этганини эълон қилди. Шу муносабат билан мамлакатда 40 кунлик мотам эълон қилинди.