Сўнгги янгиликлар
Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади
Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди
Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди
Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади
Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар
Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?
Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди
Қирғизистон парламенти давлат байроғини ўзгартириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади
Қирғизистон парламенти чоршанба кунги йиғилишда давлат байроғини ўзгартириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади. Бу ҳақда РИА Новости республика қонунчилик ассамблеяси матбуот хизматига таяниб хабар бермоқда.
“Парламентнинг бугун, 20 декабрдаги йиғилишида депутатлар “Қирғизистон Республикасининг давлат рамзлари тўғрисида”ги қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини иккинчи ва учинчи ўқишда кўриб чиқдилар ва қабул қилдилар”, — дейилади хабарда.
Қонун лойиҳаси ташаббускорлари парламент спикери Нурланбек Шакиев ва депутат Улан Примов эди. Шунингдек, давлат рамзларининг ушбу элементини ўзгартириш Президент Садир Жапаров томонидан қўллаб-қувватланди.
Қонун лойиҳасида тундук (юрт тепаси) атрофидаги байроқда жойлашган нурларнинг тўлқинсимон шаклини тўғрисига ўзгартириш таклиф этилади.
Қонун лойиҳаси ташаббускорларининг таъкидлашича, кўпчилик тўлқинсимон нурларни мамлакатнинг асосий қишлоқ хўжалиги экинлари ҳисобланмайдиган кунгабоқар билан боғлайди. Шу билан бирга, тўғридан-тўғри нурлар, депутатларнинг фикрига кўра, қуёш нурларига кўпроқ ўхшайди.