Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Бухоро тумани собиқ ҳокими ҳибсга олинди
Бухоро тумани собиқ ҳокими Хайрулло Жўраев бир нечта моддалар бўйича гумонланиб, ҳибсга олинди. Бу ҳақда “Bugun.uz” интернет-нашри ўзининг манбасига таяниб хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Бухоро тумани ҳокими Жиноят кодексининг 205 (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш), 207 (мансабга совуққонлик билан қараш) ва 229-4-моддаларида (ўзбошимчалик билан ер бериш тартибини бузиш) назарда тутилган жиноятларни содир этганликда гумонланмоқда.
Қайд этиш керак, Хайрулло Жўраев Бухоро тумани ҳокими лавозимига 2020 йилнинг 3 декабр куни тайинланган ва 3 йил давомида ҳокимлик лавозимини бажарган. Бунгача у “Ғиждувон” ЭИЗ раҳбари вазифасида ишлаб келган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов ҳибсга олингани ҳақида хабар берилганди. Воитов ҳибсга олиниши бўйича Олий суд муносабат билдириб, собиқ вазир Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) 2-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда гумонланаётганини маълум қилганди.