Сўнгги янгиликлар
Андижонда Бобур шаҳри барпо этилади
Навоийда пахта териш хизматига ажратилган субсидия пуллари тўлаб берилмаган. Фермерлар кенгаши масъулларга чора кўриш бўйича Бош прокуратурага мурожаат киритди
Президентга модернизация қилинаётган Андижон халқаро аэропортининг имкониятлари ҳақида ахборот берилди
Президент халқаро туризм марказининг мастер-режасини кўриб чиқди
Жамиятимизнинг кўринмас қаҳрамонлари
Хитойда уч кундан бери бўрон кузатилмоқда
Абдулазиз Комилов Италиянинг энг юқори давлат мукофоти билан тақдирланди
Меъмор Синон: меъморчилик тарихининг буюк ва монументал сиймоси
Андижон давлат университетида 40 млрд сўм «туя» қилингани аниқланди

Андижон давлат университетида стипендия тўловлари орқали маблағлар ноқонуний ўзлаштирилганлиги аниқланди. Бу ҳақда Ҳисоб палатаси хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, ягона “Масофавий назорат” марказда ўтказилган сўнгги масофавий таҳлиллар жараёнида Ҳисоб палатаси томонидан Андижон давлат университетида стипендия тўловлари орқали маблағларни ноқонуний ўзлаштириш рисклари аниқланган.
Аниқланган шубҳали ҳолатлар жойига чиққан ҳолда текширилганида жами 39,3 млрд сўм нақд пул маблағлари талон-тарож қилинган.
Жумладан:
– контракт маблағлари ҳисобидан стипендиясиз шаклда таҳсил олган 8 761 нафар талабага 25,1 млрд сўм ортиқча стипендия ҳисобланиб, тўлов қайдномалари сохталаштирилган;
– талабалар томонидан тўланган 9,3 млрд сўм тўлов-контракт суммалари университет ҳисоб рақамига кирим қилинмаган;
– талабаларга ҳисобланган 2,7 млрд сўм рағбатлантириш маблағлари тарқатилмасдан, уларнинг имзолари сохталаштирилган;
– бюджет маблағлари ҳисобидан 2 226 нафар талабага битта давр учун икки мартадан 1,1 млрд сўм ортиқча ҳисобланган стипендия ўзлаштирилган;
– талабалар ётоқхона ижарасидан тушган 911,8 млн сўмлик нақд пуллар университет ҳисоб рақамига кирим қилинмасдан ноқонуний ўзлаштирилган.
Бундан ташқари, давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик талабларига зид равишда университетга хизмат уйи харид қилиш учун жисмоний шахс билан 2,5 млрд сўмлик тўғридан-тўғри шартнома тузиб, шундан 300 млн сўми нотўғри ўтказилган.
“Аниқланган ноқонуний ўзлаштирилган маблағлардан 5,1 млрд сўми ундирилди. Текшириш якуни билан расмийлаштирилган ҳужжатлар тўплами ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.
Ҳисоб палатаси томонидан масофавий назорат таҳлиллари ва унинг натижасида аниқланган рисклар бўйича назорат тадбирларининг ўтказилиши давом эттирилади”, — дейилади хабарда.



