Сўнгги янгиликлар
Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади
Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди
Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди
Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади
Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар
Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?
Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди
Хитойда зилзила қурбонлари сони 118 нафарга етди
Хитойнинг шимоли-ғарбий қисмида содир бўлган зилзила қурбонлари сони 118 кишига етди, деб хабар берди Хитой марказий телевидениеси.
Телеканал маълумотларига кўра, Гансу провинциясида 105 киши, Цинхай провинциясида 13 киши ҳалок бўлган. Худди шу провинцияда 20 киши билан алоқа узилган, яна 182 киши жароҳатланган.
Бундан ташқари, табиий офат ҳудудида сув таъминоти, электр энергияси, транспорт, алоқа ва бошқа инфратузилма объектларининг бир қисми зарар кўрган.
Хитой Халқ Республикаси Молия вазирлиги ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Гансу ва Цинхай провинцияларига табиий офат оқибатларини бартараф этиш учун 200 миллион юань (тахминан 28 миллион доллар) ажратди.
Сешанба куни Хитой Фавқулодда вазиятлар вазирлиги иккинчи даражали зилзила оқибатларини бартараф этиш режимини жорий қилди. Бошқарма маълумотларига кўра, табиий офат ҳудудига 1440 нафар ўт ўчирувчи ва қутқарувчи сафарбар этилган.
Эслатиб ўтамиз, душанба куни соат 23:59 да (Тошкент вақти билан 20:59) Хитой шимоли-ғарбидаги Гансу провинцияси Линся Хуэй автоном префектураси, Жишишан-Баоан-Дунсян-Салар автоном округида 6,2 магнитудали зилзила содир бўлди.