Сўнгги янгиликлар
Истанбул 18–21 сентябрда Босфор Кубоги 2025 қайиқлар пойгасига мезбонлик қилади
Ҳамюртимиз “Юксак эҳтиром” халқаро эсдалик кўкрак нишони билан тақдирланди
Фарғона деҳқон бозоридаги нарх-навo халқ учунми ёки…
Сентябрдан бошлаб мигрантлар илова орқали кузатилади
Касб ва хорижий тилларга ўқитиш учун ваучер бериш тартиби белгиланди
Касб ва хорижий тилларга ўқитиш учун ваучер бериш тартиби белгиланди
Фарғонада уй боғчасида 43 нафар болага ноқонуний диний сабоқ бериб келингани аниқланди
Ўзбекистон ва Иордания ўртасида 15 та ҳужжат имзоланди
«Аҳоли байрам шукуҳини арзонлаштирилган савдо ярмаркаларидаги сифатли озиқ-овқат маҳсулотларидан сезиши керак» — Қосимов

Бугун, 11 декабрь куни Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов раҳбарлигида навбатдаги “Ҳокимлик соати» ўтказилди, дея хабар бермоқда вилоят матбуот хизмати.
Маълум қилинишича, ушбу йиғилишда вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари студиялари орқали мутасаддилар билан Президентнинг Сурхондарёга ташрифида белгилаб берилган вазифалар ижроси, ижро интизоми, фаоллар кўтараётган муаммоларнинг ҳал этилиши ҳамда “Янги йил” байрамига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинган.
"Янги йил аҳолимиз интиқ бўлиб кутадиган, барча бирдек нишонлайдиган байрам. Биз кўча ва ҳиёбонларимизни ҳозирдан байрамга мос равишда безашимиз керак.
Аҳоли байрам шукуҳини бозорларимизда ташкил этилган арзонлаштирилган савдо ярмаркаларидаги сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан ҳис қилиши керак. Бунинг учун ҳудуд ва тармоқлар раҳбарлари бугундан барча зарур чораларни кўриши шарт" – деди вилоят раҳбари.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан мутасадди раҳбарларнинг ахборотлари тингланди. Шунингдек, “ҳокимлик соати”да давлат раҳбарининг ташрифида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш, тегишли қарор лойиҳаларини ишлаб чиқиш, инвестицияларни жалб қилиш ҳамда янги лойиҳаларни ишга тушириш ҳисобига иш ўринлари яратиш бўйича вазифалар белгилаб берилди.
Шунингдек, тегишли мутасаддиларга янги йил байрами муносабати билан муҳтожлар ва уйда ётиб қолган беморлар ҳолидан хабар олиш, жойларда аҳоли, айниқса болажонлар учун катта байрам концертларини ташкил этиш ва кўтаринки кайфиятда нишонлаш топширилди.



