Сўнгги янгиликлар
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади
Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди
Time журнали америкалик қўшиқчи Тейлор Свифтни «2023 йил одами» деб эълон қилди
Америкалик қўшиқчи Тейлор Свифт TIME журналининг талқинига кўра “2023 йил одами” деб эълон қилинди.
Журнал бош муҳаррири Сем Жейкобснинг таъкидлашича, ғолибни танлаш жуда қийин бўлган:
“Сайёрамиздаги саккиз миллиард одамнинг ичидан битта одамни танлаш осон иш эмас. Биз бутун дунёга ёруғлик улашувчи одамни танладик”, - деди Жейкобс.

Шунингдек, нашр томонидан эълон қилинган материалда Тейлор Свифт Элвис Пресли, Майкл Жексон, Мадонна, Боб Дилан ва Пол Маккартни каби машҳур инсонлар билан таққосланган.
“Унинг ҳаракатларини муҳокама қилиш сиёсат ёки об-ҳавони муҳокама қилиш каби бўлди. У дунёнинг бош қаҳрамонига айланди”, — дейилади хабарда.
Свифт кўплаб машҳур инсонлар жумладан:
Россия президенти Владимир Путин;
Хитой раиси Си Цзинпин;
Буюк Британия қироли Чарлз III;
Федерал захира раиси Жером Пауэлл;
Режиссёр Грета Гервиг томонидан суратга олинган “Барби” фильмининг қаҳрамони;
АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трампнинг прокурорлари;
OpenAI бош директори Сем Альтман каби шахсларни ортда қолдирди.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда TIME журнали талқинига кўра “Йил одами” унвонини президент Владимир Зеленский олганди.