Qidirish

19:01 / 2023-12-06 522 0 Сиёсат

Қамчибек Ташиев Қирғизистондаги барча бозорларни текширишни буюрди

world-news

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев барча бозорларни текширишни буюрди.

У бозордаги контейнерларни ижарага бериш нархини камайтиришга, бозорлардаги шароитни эса яхшилашга чақирди.

Хусусий тадбиркорлар борки, улар солиқ тўлашни истамайди ва намойишга чиқишади Биз солиқ тизимини бойлар солиқ тўлаши учун ўзгартиришимиз керак.

Масалан, “Дордой” бозорида ижарачилар бир контейнер учун жойлашувига қараб 7 минг сўмдан 300 минг сўмгача тўлайди.

Бозор эгалари ҳам ҳар бир контейнер учун 300 минг сўмгача пул олади, оддий савдогарлар эса солиқ тўлайди, ижарага олади, шартсиз ва бу уларга қийин. Буни тузатиш учун ҳукумат ҳамма нарсани ўзгартиришга ҳаракат қилмоқда”, - деди Ташиев.

Унинг фикрича, сотувчилар кўп пул тўлашига қарамай, шароит йўқ, совуқда, санитария меъёрларига риоя этилмасдан, машиналар тўхташ жойисиз ишлашади.

“Савдогарлар учун шарт-шароитларни яхшилаш учун биринчи навбатда бозор эгалари ва ижарачилар ижара ҳақини камида икки баравар камайтиришлари керак.

Бозор эгалари ва ижарачилар ойига 300 минг сўмдан, контейнер эгалари ҳам 200-300 минг сўмдан олади. Буни зудлик билан тўхтатишимиз керак.

Нега 100та одам бойиб кетиб, 1000та одам уларни деб жабр кўриши керак? Биз шунган эътибор қаратишимиз керак.

Улар ҳар бир контейнер учун 200-300 минг сўм олади 10-15 та контейнери бор, лекин солиқ тўламайди ҳеч нарса қилмайди. улар ойига 2-3 миллион сўм фойда олади, бошқалари эса 5-6 миллион сўм йиғиб, йилига 50-60 миллион сўмгача даромад олади, лекин солиқ тўламайди.

Биз эса болаларини қийналиб боқаётган, кредити олиб, уни тўлашга қурби йўқ сотувчиларни солиқ тўлашга мажбурлаяпмиз. Шунинг учун, биз солиқ тўлаш тизимини қайта кўриб чиқишимиз керак. 

Агар сотувчи бозор эгаларига контейнер учун 300 минг сўм тўлаётган бўлса, улар ижара ҳақини камида икки баравар камайтириши керак ёки уч мартага”, — деди Қирғизистон махсус хизматлари раҳбари. 

Эслатиб ўтамиз, 29 ноябрь куни Қора-Сув бозори тадбиркорлари назорат-касса машиналаридан фойдаланиш ва патентдан бошқа солиқ режимига ўтиш заруратидан норози бўлиб, митинг ўтказган эди.

30 ноябрь куни Орто-Сай бозоридаги тадбиркорлар ҳам худди шундай талаблар билан митингга чиқди. Шу куни “Дордой” ва “Мадина” бозорларидаги савдогарлар ҳам намойишга чиқишди. Бу митингда ҳаммаси бир текис кечмади – Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси мулозимига ҳужум қилинди.

Оқибатда гумонланувчи вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига жўнатилиб, «Безорилик» моддаси бўйича иш очилган. 1 декабрь куни «Таатан», «Чинор» ва «Оламедин» бозорларидаги савдогарлар ҳам патентларини қайтаришни талаб қилиб, Бишкекда намойишга чиқишди.

Бироздан кейин уларга Қора-Балта ва Қоракўл бозорларидаги савдогарлар қўшилди. 2 декабрь куни Бишкекдаги “Кудайберген” бозори тадбиркорлари митинг ўтказиб, норозилик белгиси сифатида барча савдо нуқталарини уч кунга ёпдилар.  4 декабрь куни Тўқмоқдаги бозор ва Бишкекдаги “Дордой Моторс”да митинглар бўлиб ўтди.

Натижада Садир Жапаровнинг ўзи “Дордой” бозорига келиб, янги солиқ режимига ўтишни 2024 йил июлига қолдирди.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш