Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
«Жалолободда метан «заправка» йўқ. «Автобусчилар» ёнилғи қуйиш учун Ўзбекистонга келиб кетишга мажбур бўлмоқда» — Манба
Жалолободда метан қуйиш шохобчаси йўқ. Йўловчи автобуси ҳайдовчилари ёнилғи қуйиш учун Ўзбекистонга боришга мажбур бўлмоқда, дея хабар бермоқда Қирғизистоннинг “24kg.uz” интернет-нашри.
![]()
“Ҳайдовчилар ҳар куни Ўзбекистон чегарасигача 100 километрдан ортиқ масофани босиб ўтишади, у ерда навбатга туришади ва машинасига ёнилғи қуйиб, орқага қайтишади. Ушбу ишни амалга ошириш учун бир кун вақт керак. Улар бир кун кун бўйи ишлайдилар ва бир кунини ёнилғи қуйишга сарфлайдилар”, — деб ёзади “Х” ижтимоий тармоғи фойдаланувчиси.
Жалолобод ҳокимлиги ҳалигача метан ёқилғи қуйиш шохобчасини қуришга улгурмаганини таъкидлади.
“Автомобилга газ тўлдириш компрессор станциялари қурилишидан олдин автобусларни йўлга қўйиш халқнинг талаби эди.
Қолаверса, Ўзбекистон Республикаси билан чегарага бориш унчалик қиммат эмас. Давлат раҳбари Садир Жапаров кутилмаганда шаҳар байрамига совға қилгани боис, маҳаллий ҳокимият идоралари газ қуйиш шохобчаси қуришга улгурмади. Худо хоҳласа, 20 декабргача объектни қурамиз ва ҳайдовчилар чегарага чиқмайди”, — дея таъкидлади ҳокимлик.
Маълумот учун, жорий йилнинг октябр ойида Қирғизистон президенти Садир Жапаров иш сафари давомида Жалолобод шаҳрига 50 та автобус топширган эди.