Сўнгги янгиликлар
Пластик карта орқали пора олган божхона инспекторига жиноят иши қўзғатилди
«UzAuto Motors» АЖдан мижозлар учун янгилик
Туркия ва Ўзбекистон ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорлик янги босқичга чиқмоқда
Саида Мирзиёевада янги ваколатлар
Ўзбекистонда доллар курси яна пастлади
Қашқадарёда дарёга чўмилиш учун борган аёллар чўкиб кетди
Қорақалпоғистондаги туманда жазирама сабаб боғчалар ёпилди
Анталия соҳилларида ҳалокатга учраган 2000 йиллик кемадан ноёб тарихий ашёлар топилди
Cенат Раиси қизининг уйига ўғри тушди
Ўғирлик ярим тунда содир этилишига қарамасдан, ўғирликда гумонланаётган аёл шу заҳоти қўлга олиниб, унга 15 дақиқада ҳукм ўқилиб, қамоққа олинган.

Сенат Раиси Танзила Нарбаеванинг қизининг уйида ўғирлик содир этилди. Бу ҳақда Инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов маълум қилди.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 2 декабрь куни Сенат раиси Танзила Норбоеванинг қизининг уйида энага бўлиб ишлаган, фуқаро Д. Т. уйдан 12 500 АҚШ доллари миқдоридаги пулни ўғирлашда айбланган. Гумонланувчи 2 декабрь куни соат 23:10 да Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 227-моддаси асосида ушланган.
Орадан 30 дақиқа ҳам ўтмасдан туриб, 23:45 да жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди судьяси М. Кукиев энагани қамоққа олишга санкция берган.
“Мен ҳамма қатори судьялар ҳам тунда ухлайди, деб содда ўйларканман. Уларни уйғоқликка чорловчи Олий суд пленумининг 2007 йил 14 ноябрдаги қарори бор экан.
Қарорга кўра, судья кечиктириб бўлмайдиган ишлар бўйича сутканинг исталган пайтида очиқми-ёпиқми суд ўтказиб, санкция беравераркан. Қойил!
Сўзларимда кесатиқ йўқ, азбаройи тезкорликдан ҳаяжонланиб кетдим. Шу ҳаяжон ичида гумонланувчининг Тошкент шаҳар прокурорига тергов органининг зуғум ўтказгани, “ҳозир яланғоч қилиб, расмингни эрингга юборамиз”, деган мурожаати ҳам эсимдан кўтарилибди.
Бошингизни қотирмайман, қисқаси жабрланувчи - аёллар ҳуқуқлари ҳимояси билан танилган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоеванинг қизлари!.. Менинг ҳам амалдор бўлгим келиб кетди: қаранг, амалингиз бўлса, ишларингиз қандай тез юришиб кетади”, — деб ёзган Ташанов.




Изоҳлар 1
