Сўнгги янгиликлар
Сторителлинг ва мутолаанинг инсон ривожидаги ўрни...
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Тожикистоннинг Конибодомида яна тўрт кишининг жасадлари топилди. Маҳаллий аҳоли ваҳимада
Таҳлил қилинган давлат харидларида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг тегишли модда талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланди
Ички аудит хизмати ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби белгиланди
Ўзбекистон–Беларусь ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш кўрсаткичи 500 миллион доллардан ошган
Аввалроқ жорий йилнинг 4-5 декабрь кунлари Бош вазир Роман Головченко бошчилигидаги Беларусь Республикаси ҳукумати делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюриши ҳақида хабар берилган эди.
Айнан шу аснода бугун, 5 декабрь куни Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон-Беларусь бизнес-форуми бўлиб ўтган. Бу ҳақда Ҳукумат портали ахборотида айтилади.
Таъкидланишича, Ўзбекистон ва Беларусь ишбилармон доираларининг икки юздан ортиқ вакиллари иштирок этган ушбу форумда Бош вазир Абдулла Арипов, Беларусь Республикаси Бош вазири Роман Головченко сўзга чиққан.
Қайд этилишича, Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ишлаб чиқилган «Ўзбекистон — 2030» стратегияси доирасида барқарор иқтисодий ўсиш орқали даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар қаторидан ўрин олиш, аҳоли талабларига ва халқаро стандартларга тўлиқ жавоб берадиган таълим, тиббиёт ва ижтимоий ҳимоя тизимини ташкил қилиш, аҳоли учун қулай экологик шароитларни яратиш, халқ хизматидаги адолатли ва замонавий давлатни барпо этиш, мамлакатнинг суверенитети ва хавфсизлигини кафолатли таъминлаш, мамлакат иқтисодиётига 100 миллиард доллардан ортиқ хорижий сармоя жалб этиш режалаштирилган.
Маълумки, бу борада Ўзбекистонда саноат, энергетика, транспорт, қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун қулай шароит яратилган.
Президент Шавкат Мирзиёев ва Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенконинг сиёсий иродаси туфайли деярли барча йўналишларда ўзаро ҳамкорлик сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилмоқда. Шу муносабат билан ўзаро товар айирбошлаш кўрсаткичлари жорий йилнинг ўн ойи якунларига кўра, 500 миллион доллардан ошган.
Бизнес-форумда иқтисодиётнинг турли тармоқларида кооперация лойиҳаларини муваффақиятли амалга ошириш давом этаётгани, маданият, таълим, соғлиқни сақлаш, кинематография, спорт соҳаларидаги алоқалар мустаҳкамланаётгани, шунга қарамай ҳали фойдаланилмаган сезиларли ҳамкорлик салоҳияти мавжудлигига эътибор қаратилган.
Бунда қўшма лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириш иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни изчил ривожлантиришнинг ҳаракатлантирувчи кучи бўлиши билдирилган. Форумда келгусида машинасозлик, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги, кимё, электротехника ва бошқа соҳалардаги саноат кооперациясини янада кенгайтириш, IT технологиялари соҳасида ҳамкорликни давом эттириш муҳим аҳамият касб этиши таъкидланган.