Сўнгги янгиликлар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
«Ўзбекистон ҳукумати Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида иқлим масаласини устувор вазифа сифатида белгилаган» – Азиз Абдуҳакимов
БААда бўлиб ўтаётган халқаро иқлим форуми доирасида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов БАА Халқаро био-тузли қишлоқ хўжалиги маркази (ICBA) бош директори Др. Тарифа Ал Зааби билан учрашди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълумот учун, Тарифа Ал Зааби олий таълим муассасаларида бошқарув, инновациялар, тадқиқот ва салоҳиятни ривожлантириш орқали хизматлар ва стратегияларни ишлаб чиқишда катта тажрибага эга. Агротехнологиялар секторини ўзгартириш ва ички озиқ-овқат хавфсизлигини яхшилашга қаратилган қатор халқаро тадбирларда доимий фаол. 2020 йилдан БАА Халқаро био-шўр қишлоқ хўжалиги маркази (ICBA) бош директори.
Таъкидланишича, «Dubai Expo»даги «Ўзбекистон» павильонида бўлиб ўтган учрашувда ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилган.
«Ўзбекистон ҳукумати Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида иқлим масаласини устувор вазифа сифатида белгилаган. Экологик муаммоларнинг илмий, инновацион, «яшил» ечимларини топишга катта аҳамият қаратганмиз. Оролбўйи халқаро инновацион маркази ташкил этилгани фикримизнинг ёрқин исботидир. БАА Халқаро био-шўр қишлоқ хўжалиги маркази билан ҳамкорлик эса ўзаро тажриба алмашиш, экологик муаммоларни ҳал қилишда инновацион усулларни самарали қўллаш ва биргаликда турли истиқболли лойиҳаларни амалга оширишга имконият яратади», — деди Азиз Абдуҳакимов.
Учрашувда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновацион маркази негизида Ген-банкини ташкил этиш, Ўзбекистоннинг қурғоқчил иқлими ва Орол денгизи ҳавзасида етиштирилиши мумкин бўлган қурғоқчилик ва сув инқирозига чидамли экин турларини яратиш бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориш, Оролбўйида фермерларни ўқитиш борасида сув хўжалигини жорий этиш бўйича иссиқхона ташкил этишга қаратилган қўшма тажриба лойиҳасини ишга тушириш каби масалалар муҳокама қилинган.
Шунингдек, Оролбўйи халқаро инновацион маркази ходимлари учун тренинглар ўтказиш, ерларни сақлаш ва тиклаш, чўлланишга қарши курашиш, илмий-тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш бўйича самарали ҳамкорлик қилишга ҳам эътибор қаратилган.
Учрашув якунида Азиз Абдуҳакимов Тарифа Ал Заабини ҳамкорликнинг кейинги босқичларини муҳокама қилиш ва диққатга сазовор объектларни кўздан кечириш учун Ўзбекистонга таклиф қилган.



