Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиётига янги қози тайинланди
Жорий йилнинг 28 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари раисликларида Қорақалпоғистон Республикасида фаолият юритаётган имом-хатибларнинг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда идора матбуот хизмати хабар бермоқда.
Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Унга кўра, Шамшетдин Бауатдинов Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси вазифасидан озод этилди.

Мазкур лавозимга қози ўринбосари ва “Имом Эшон Муҳаммад” жоме масжиди имом-хатиби вазифаларида меҳнат қилаётган Баҳраматдин домла Разов тайинланди.

Шунингдек, йиғилишда Шамшетдин Бауатдиновнинг масжидларни обод этиш, имом-домлаларнинг фаолиятини такомиллаштириш, талабаларга муносиб шарт-шароитлар ҳозирлаш ва мўмин-мусулмонларнинг эҳтиёжларини қондириш йўлидаги меҳнатлари муносиб эътироф этилди.
Маълумот ўрнида, Баҳраматдин домла Разов Имом Бухорий номли Тошкент ислом институти ва Тошкент давлат шарқшунослик институтида таҳсил олган.
Қорақалпоғистон Республикаси “Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний” мадрасасида ҳам хизмат қилиб келмоқда. У йигирма йилдан буён диний соҳада меҳнат қилади.