Qidirish

01:05 / 2022-12-14 636 0 Сиёсат

Президент ҳаммасини билишини очиқ айтди

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри, Учтепа туманидаги фаоллар йиғилишида иштирок этди.

world-news

Давлат раҳбари ҳокимлар томонидан олиб борилаётган ишлар ва уларга қўйилаётган талабларга тўхталиб ўтди.

«Ҳоким қачон ухлашини одамлар тугул, уни олиб юрадиган ҳайдовчи ҳам билмай қолиши керак. Ҳамма ҳам бу ишни эплай олмайди. Ҳоким одамларни юракдан яхши кўриши керак, у бошқача ишлай олмайди.

Мен жуда оғир вақтда Мирзо Улуғбек туманида ҳоким бўлиб ишлаганман. Ўшанда кимдир келиб мендан «қандай муаммоинг бор?» деб сўрамаган. Сўрайдиган одамнинг ўзи йўқ эди. Ҳоким қаттиқ ишлаши керак. Давлат юритаётган сиёсат ҳокимнинг ишида кўринади», — деди Шавкат Мирзиёев.

Бундан ташқари, президент Учтепада олдиндан тайёрланган кўчаларга эмас, бошқа кўчаларга кирганини, уларда аҳвол қониқарли эмаслигини таъкидлади. Давлат раҳбари, бугунги кундаги вазиятни телевизорда кўрган бошқа, ижтимоий тармоқлар орқали кўрган бошқа, жонли кўрган бошқалигини айтди.

«Мен бугун сизлар билан келгусида қилишимиз керак бўлган ишларни гаплашиб олмоқчиман. Бугун Учтепада олдиндан тайёрланган кўчаларга эмас, бошқа кўчаларга кирдим, аҳвол қониқарли эмас.

Менинг тўртта вакилим ойлик оляпти, улар уялмайдими бу ҳолатни кўриб? Мен сизлардан сўраб кўчаларга кирмайман. Барча жойда аҳвол яхши бўлиши керак. Кўп қаватли уйларнинг олдида қор куралмаган, натижада муз бўлиб қолган», — дейди президент.

Шунингдек, Президент Учтепа туманидаги фаоллар йиғилишида энергия тақчиллиги масаласига тўхталди.

«Тошкент шаҳрида иссиқлик марказлари эскирган ва энергия сарфи жуда юқори. Аммо шунга яраша иссиқлик ҳам ишлаб чиқара олмайди. Битта станция сарфлаётган газ ва электр энергияси билан катта ҳудудни таъминлаш мумкин.

Шаҳарда охирги йилларда мисли кўрилмаган даражада ишлаб чиқариш корхоналари очилди. Албатта, уларнинг энергияга бўлган талаби ҳам шунга яраша. Мана ҳозир 55 минг иш ўрни яратишни режалаштиряпмиз. Табиийки, бу иш жойларига ҳеч бўлмаса чироқ ўрнатиш керак. Қолган технологияларни гапириш ҳам шарт эмас.

Йил ўтгани сари электр энергиясига бўлган эҳтиёж ошиб боради. Биз аввало замонавий технологияларни жорий этишимиз лозим. Хориждан ҳам электр энергия, ҳам иссиқлик ишлаб чиқарувчи технологиялар олиб келамиз ва иссиқлик марказларини қайта жиҳозлаймиз. Уч миллион киши яшайдиган шаҳарнинг таъминоти учун ҳар куни янгилик қилиш керак», — деди Шавкат Мирзиёев.

Президент Тошкентда иссиқлик марказлари эскирган ва энергия сарфи жуда юқори эканлигини айтди. Мирзиёев пойтахтда электр энергия ва иссиқлик ишлаб чиқарувчи станциялар қурилишини ҳам маълум қилди.

«Аммо шунга яраша иссиқлик ҳам ишлаб чиқара олмайди. Битта станция сарфлаётган газ ва электр энергияси билан катта ҳудудни таъминлаш мумкин. Шаҳарда охирги йилларда мисли кўрилмаган даражада ишлаб чиқариш корхоналари очилди. Албатта, уларнинг энергияга бўлган талаби ҳам шунга яраша», — деди президент.

Давлат раҳбари 55 минг иш ўрни яратиш режалаштирилаётганини айтди.

«Табиийки, бу иш жойларига ҳеч бўлмаса чироқ ўрнатиш керак. Қолган технологияларни гапириш ҳам шарт эмас. Йил ўтгани сари электр энергиясига бўлган эҳтиёж ошиб боради. Биз аввало замонавий технологияларни жорий этишимиз лозим.

Хориждан ҳам электр энергия, ҳам иссиқлик ишлаб чиқарувчи технологиялар олиб келамиз ва иссиқлик марказларини қайта жиҳозлаймиз. Уч миллион киши яшайдиган шаҳарнинг таъминоти учун ҳар куни янгилик қилиш керак», — деди Шавкат Мирзиёев.

Шавкат Мирзиёев энерготақчиллик ҳақида сўз бошлаб, “сабр билан, муаммоларни ечимини излаб топиб, бу синовларни енгиб ўтиш кераклигини таъкидлади”.

«Тошкентга 34 та йирик электр аккумуляторларини келтирмоқчимиз. Бу барқарор электр энергия билан таъминлашга ёрдам беради. Ҳар бир туманга тарқатамиз. Албатта, қийинчиликлар бор. Лекин сабр билан, муаммоларни ечимини излаб топиб, бу синовларни енгиб ўтишимиз керак», — деди давлат раҳбари.

Президент мақсад мақтаниш эмаслиги, якунланаётган йилдан сабоқ, келгуси йилга режа бўлишини қўшимча қилди.

«Тошкент шаҳрида 584 та маҳалла бор. Улардаги вазиятни телевизорда, ижтимоий тармоқларда кўриш бошқа, сизлар билан бевосита кўришиб ўрганиш бошқа. Умуман, Тошкент шаҳри пойтахтимиз. Унинг ютуқлари ўзимизники, камчиликларини эса муҳокама қилиб бартараф этишимиз керак. Шу боис сизлардан бугун очиқ суҳбатлашиб олмоқчиман.

Шаҳар ҳокимлиги сўраган маблағларни биз бериб турибмиз, яқинда ҳам 200 млрд сўм ажратдик. Мен келишимдан мақсад, қилинган ишларни мақтаниш эмас. Якунланаётган йилдан сабоқ, келгуси йилга режа! Мана шу масала диққат марказимизда бўлиши керак. Мен бежизга маҳаллага диққат қаратмайман: ҳамма дард маҳаллада, лекин шу билан бирга ҳамма даво ҳам маҳаллада», деди Мирзиёев.

Президент мамлакатдаги свет, газ муаммоларини жуда яхши билишини ҳам очиқлади. Давлат раҳбари ўзи ҳам оддий маҳаллада яшашини айтди.

«Бизда ҳам маҳалла раиси бор. Ҳар сафар кўришиб қолсак »Раис бобо, ишлар яхшими, бизга саволлар йўқми«, деб сўрайман», — деди президент.

Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги ҳамма муаммоларни шахсан ўзи кузатиб боришини таъкидлади.

«Свет, газ муаммоларини яхши биламан. Тошкент шаҳрида свет-газ муаммоси бўлмаслиги керак. Ҳаммаси етарли даражада ажратилган. Фақат ўз ўрнида ишлатишни билиш керак», — деди президент.

Шунингдек, Мирзиёев борган қозонхонага ярим туманнинг «свет»и кетишини айтди.

Йиғилишда Бош вазир ўринбосари, иқтисодиёт вазири Жамшид Қўчқоров туман оид режаларни тақдим этди.

“Учтепанинг Хирмонтепа кўчасида, йўл бўйларида 75 та савдо нуқталари очиш режалаштириляпти. Бундан ташқари, ўрганишларимиз шуни кўрсатяптики, туман бўйича 360 та бинода фойдаланилмай турган 91 минг квадрат жойларни ижарга берса бўлади.

Биламизки, кўп қаватли уйларнинг биринчи қаватида тадбиркорлик нуқталари очиш мумкин. Шунинг учун бундай уйлар қиммат. Буни ҳисобга олган ҳолда, 1-қаватдаги уйларни сотиб олиб, тадбиркорликни йўлга қўйишни истовчиларга “Миллий банк” томонидан алоҳида имтиёзли кредит линиясини йўлга қўймоқчимиз.

Туманда, шунингдек, кўпчилик биладиган “Ватан” кинотеатри бор. Бир вақтлар унинг 25 фоизлик улуши давлат ҳисобида қолиб кетган. Ҳозир 75 фоизлик улушига эга тадбиркор объектдан тўлақонли фойдалана олмаяпти. Агар унга тўлиғича ўтказилса, 8 млн доллар инвестиция киритаман ва 350 кишини иш билан таъминлайман, деяпти.

Умуман, режаларимиз бўйича Учтепа туманида келгуси йилда саноат маҳсулотлари ҳажми 6,7 трлн, савдо ва ишлаб чиқариш 18 трлн сўмга етказилади. Бу борада туман Тошкент шаҳрида етакчилардан бири бўлади”, – деди Жамшид Қўчқоров.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш