Сўнгги янгиликлар
Феруза Муҳаммаджонова: «Пиво фестивали — миллий қадриятларга нисбатан таҳқир»
Давлат олий таълим муассасалари учун тўрт йиллик қабул квоталари белгиланди
Турк Ривиерасининг “жонли” шаҳарлари ҳақида эшитганмисиз?
Юлдуз Усмонованинг қўшиғини куйлаган хонанда жаримага тортилди
Тошкентда «Lacetti» ва «Tracker» тўқнашуви оқибатида бир нафар пиёда вафот этди
Академик лицейларга кириш тест синовлари ўтказилиш санаси ва вақти аниқ бўлди
Янги ўқув йилидан бошлаб В2 сертификати мавжуд бўлмаган хорижий тил ўқитувчилари ишлан бўшатилади(ми?) Сертификат машмашаси қачон тугайди?!
Тошкентдаги кўчалардан бири 1 ойга ёпилди
Афғонистонга электр энергияси экспорти тўхтатилгани йўқ — Энергетика вазирлиги
Энергетика вазирлиги DABS энергетика компанияси вакилининг иддаоларини рад этди.

Ўзбекистон Афғонистонга электр энергияси етказиб беришда давом этмоқда, дея хабар бермоқда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.
Маълум бўлишича, ҳозирда битта “Наибобот 1” электр узатиш тармоғи орқали электр энергияси етказиб берилмоқда, иккинчи “Наибобот 2” тармоғида техник носозликлар туфайли таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Шу муносабат билан Афғонистонга электр энергияси экспорти қисқарган, бироқ тўхтатилгани йўқ. Шу кунларда 125 МВт электр энергияси етказиб берилмоқда.
Қайд этиш керак, Афғонистоннинг DABS энергетика компанияси вакили Ҳикматулла Майванди ўзининг видеомурожаатида Ўзбекистон ўз электр тармоқларидаги муаммолар туфайли Қобул олдидаги шартнома мажбуриятларини вақтинча бажара олмаганини маълум қилди.
Маълумот учун, Da Afghanistan Breshna Sherkat (DABS) – мустақил ва автоном компания бўлиб, Афғонистоннинг "Корпорациялар ва чекланган жавобгарлик тўғрисида"ги қонунига мувофиқ ташкил этилган. ДАБС масъулияти чекланган жамият бўлиб, барча акциялари Афғонистон ҳукуматига тегишли.
Компания 2008 йил 4 майда ташкил этилган. DABS бутун Афғонистон бўйлаб электр энергиясини ишлаб чиқариш, импорт қилиш, узатиш ва тақсимлашни тижорат асосида бошқаради.




Изоҳлар 1
