Сўнгги янгиликлар
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
Шарқий Онадўлининг яширин хазиналари: қишки саёҳатлар учун бетакрор манзиллар
Экоҳудудларда туристик сўқмоқларни ташкил этиш тартиби белгиланди
“Электрон рецепт” тизими орқали даволаш хавфсизлиги ва дори тақсимоти назорат қилинади – ССВ
«АҚШ асло чекинмайди»: Америкада Байденнинг Путин ва ҲАМАСга қарши фикрлари акс этган катта мақоласи чоп этилди
АҚШ президенти Жозеф Байденнинг «Вашингтон Пост» газетасида катта мақоласи чоп этилди.
Мазкур мақолада АҚШ томони Россия президенти Владимир Путин ва Фаластиндаги Ҳамас ҳаракати ўртасидаги ўхшашликларга урғу берган, Украина ва Исроил манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган чақириқларни қайд этган.
«Путин ҳам, Хамас ҳам қўшни давлатлар (Украина, Исроил) даги демократияни харитадан ўчириш учун курашмоқда. Путин ҳам, ҲАМАС ҳам кенгроқ минтақавий барқарорлик ва интеграцияга путур етказишга ва юзага келган тартибсизликдан фойдаланишга умид қилмоқда. Ўз миллий хавфсизлик манфаатларимиз учун — дунё фаровонлиги учун Америка бу ишлар содир бўлишига асло йўл қўймайди. АҚШ чекинмайди», дейилади мақолада.

Мақолада келтирилганлардан Байден маъмурияти ҳозирда Конгресс орқали Украина ва Исроилга ёрдамни бирлаштирган қўшимча ҳарбий ёрдам пакетини ўтказишга ҳаракат қилаётганини тушуниш мумкин. Бу ҳаракат Украинага ёрдамни давом эттиришга қарши бўлган Вакиллар палатасида республикачиларнинг салмоқли қисмининг қаршилигини енгиш учун қилинаётгани айтилади.
Байден ўтган ойда ҳам қилган чиқишида Путин ва Хамаснинг ҳаракатлари ўртасида ўхшашликлар борлигига урғу қаратган эди. Кремль Ҳамаснинг 7 октябрдаги Исроилга қарши ҳужумини қораламаган, аммо Президент матбуот котиби Дмитрий Песков ўшанда бундай “риторик ҳужумни қабул қилиб бўлмас вазият” дея таърифлаган.