Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
«Мен сизлардан сўраб кўчага кирмайман» — Президент мутасаддиларни танқид қилди
Президент бугунги кундаги вазиятни телевизорда кўрган бошқа, ижтимоий тармоқлар орқали кўрган бошқа, жонли кўрган бошқалигини айтди
Бугун, 13 декабрь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев “Тошкент иссиқлик маркази” корхонасининг Чилонзор иссиқлик марказини бориб кўрди.
Президент матбуот хизматининг маълум қилишича, ушбу мажмуа 1969 йилда қурилган. Қозонхона 700 Гкал қувватга эга. Марказ 921 та кўп қаватли уй ва 100 дан ортиқ ижтимоий соҳа объектларига иссиқлик қуввати етказиб беради.

Сўнгги кунларда об-ҳавонинг кескин совиб кетиши оқибатида газ босимининг пастлиги кузатилмоқда. Бу иситиш даражасига салбий таъсир қилмоқда. Чилонзор иссиқлик марказида ҳам ускуна ва тармоқлар эскирган.
Иссиқликни узатишда йўқотишлар бор. Шу боис бу борадаги зарурий чора-тадбирлар муҳокама қилинган. Давлат раҳбари иссиқлик ишлаб чиқаришнинг муқобил манбаларини излаш, қувурлар ва уйларда ҳароратни асраш зарурлигини таъкидлади.

Тошкент шаҳри туманларига электрда ишлайдиган 2 мегаваттли станциялар олиб келиб, қўшимча иссиқлик қувватлари яратиш таклифи маъқулланди. Бундай битта қурилма 1 минг 340 та хонадонга иссиқлик етказиб беради. Ишлаб чиқариш харажати камлиги эвазига нарх ошмайди.
Шавкат Мирзиёев кутилмаганда шу ердаги Ширин маҳалласини кириб кўрди. Аҳоли хонадонларида бўлиб, турмуш шароитлари, иссиқлик таъминоти билан қизиқди.

Шундан сўнг, Мирзиёев туман фаоллари ва мутасаддилар билан учрашди.

“Мен бугун булар кўрсатган жойдан юрмадим. Мен сизлардан сўраб кўчага кирмайман. Бугун кирган жойимда тартибни кўрмадим. Наҳотки шуларни шунча ташкилот кўрмаса?! Қорлар вақтида куралмаган. Шу қадар музламаки, кексалар, ёш болалар юрса, йиқилиб жароҳат олади. Раҳбарлар қаёққа қараяпти, қани изланиш?
Албатта, Учтепа катта туман. Деярли 300 минг аҳолиси бор. Шунинг учун мен бош вазирни қайта-қайта бу туманга жўнатяпман. Агар биз муаммолар билан ишламасак, ёшлар билан шуғулланмасак, эртага бизнинг ёшларимиз билан бошқалар шуғулланади.

Яхши бўлиш учун тинимсиз ишлаш керак. Юз марта қилинган яхши ишларни битта ёмонлик, битта муаммо ювиб кетиши мумкин. Шунинг учун биз эрта тонгдан туриб енгни шимариб ишлашимиз керак”, - деди президент.