Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
«Бачадон бўйни саратони касаллиги – глобал муаммо ва Ўзбекистон ҳам бундан четда қолмаган» — Саида Мирзиёева
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева бачадон бўйни саратони касалигига қарши миллий дастур яратилаётганини маълум қилиб, барчани ушбу касаллик ҳақида билимларини оширишга ундади.
“Бачадон бўйни саратони касаллиги – глобал муаммо ва Ўзбекистон ҳам бундан четда қолмаган. Ушбу касаллик билан курашишда чала-чулпа ҳаракатлар ҳеч қандай натижа бермайди.
Бугун – Бачадон бўйни саратонига қарши ҳаракатлар кунида Ўзбекистоннинг ушбу касаллик профилактикаси ва унга қарши курашиш бўйича интилишларини яна бир бор таъкидлашни истардим. БМТ Глобал қўшма дастури ёрдамида биз юртимиздаги ҳар бир аёлнинг саломатлигини асраш учун жиддий ҳаракат қилишимиз лозим. Ташхис қўйиш, даволаш ва паллиатив ёрдам кўрсатишга қодир барқарор соғлиқни сақлаш тизимини яратишимиз керак.
Ижтимоий соҳага масъул жамоамиз билан янги миллий дастурни яратиш устида иш олиб бормоқдамиз. Ниҳоят, юртимизнинг ҳар бир бурчагидаги аёлларга ташхис қўйиш ва даволаш учун барча шароитлар яратилади.
Мен бу дарднинг олдини олиш, ўз вақтида даволаш учун барчани ушбу касаллик ҳақида ўз билимларини оширишга чақираман.
Саъй-ҳаракатларимиз халқаро ҳамкорларимизнинг беқиёс мададидан куч олмоқда. Биргаликда биз бу балони енгамиз!”, — деб ёзди Мирзиёева ўзининг Telegram каналида.