Qidirish

16:57 / 2023-11-16 1292 0 Жамият

Тошкент халқаро туризм ярмаркаси старт олди

world-news

15 ноябрь куни Тошкентда “Ипак йўлида туризм” 28-Тошкент халқаро туризм ярмаркасининг тантанали очилиш маросими ўтказилди. Ушбу тадбир “Ўзекспомарказ” Миллий кўргазмалар мажмуаси павильонида бўлиб ўтди.

Мазкур ярмарка доирасида 20 та хорижий давлат иштирок этаётган сайёҳлик кўргазмаси, таниқли ошпазлар иштирокидаги гастро-бозор, туризм соҳасидаги етакчи халқаро ва маҳаллий мутахассислар иштирокидаги форум, шунингдек турли мамлакатларнинг хусусий компаниялари вакилларининг Б2Б учрашувлари, давра суҳбатлари, сайёҳлик хизматлари ва ҳунармандчилик кўргазмалари бўлиб ўтмоқда.

Маълумот учун, TXTY 1995 йилдан буён БМТнинг Бутунжаҳон Туризм Ташкилоти (UNWTO) кўмагида ўтказиб келинмоқда. Ҳар йили кўргазма бутун дунёдан сайёҳлик соҳасининг юзлаб мутахассисларини ўзида жамлайди ва ушбу соҳани халқаро миқёсда ривожлантириш учун платформа вазифасини бажариб келмоқда.

Шунингдек, Малайзия элчихонасининг Туризм бўлими ҳам Тошкент халқаро сайёҳлик ярмаркасида иштирок этмоқда. Effect.uz журналистлари Туризм департаменти директори жаноб Нор Шазли Бин Азми эксклюзив интервью олишди.

Журналист: Мен Малайзия бормоқчиман. Сиз менга у ернинг кўзга кўринган жойлари ҳақида гапириб бера оласизми?

Нор Шазли Бин Азми: Малайзия келаётганингизда биринчи борадиган жойингиз бу Куала-Лампур бўлади. У ер жуда ҳам бой ҳамда туристлар учун жуда ҳам қулай шаҳар ҳисобланади. Туристлар учун леголандлар, шоппинглар,парклар, аттракционларимиз бор. Чўмилишингиз учун пляжларимиз, оролларимиз бор.

Журналист: Ўзбекистондан Малайзияга бораётган сайёҳлар сони қанча?

Нор Шазли Бин Азми: 2022 йилда Ўзбекистондан Малайзияга 4,5 минг сайёҳга яқин сайёҳ ташриф буюришган. Жорий йил эса биз бу кўрсаткични 16 мингга етказмоқчимиз.

Журналист: Сайёҳларни жалб қилиш учун қандай ишлар амалга оширилмоқда.

Нор Шазли Бин Азми: Биз шунақа лойиҳа ишлаб чиқдикки, эндиликда ўзбекистонликлар Малайзия тўғридан-тўғри учишлари мумкин. Бу сайёҳлар учун анча қулайлик яратади. Шунингдек, биз ҳамкорларимиз билан келишган ҳолда қиш ойларида кўплаб ўзбекистонликларни жалб қилмоқчимисиз. Сабаби, қишда бизнинг юртимизда иқлим анча илиқ бўлади ва пляжларимизда мазза қилиб дам олишлари мумкин бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Малайзия 2023-йил охиригача 16,1 миллион хорижий сайёҳни жалб қилишни режалаштирмоқда. Шунингдек, мамлакат Visit Malaysia Year 2026 га тайёргарлик кўрмоқда ва 23,5 миллион халқаро сайёҳни жалб қилишни режалаштирмоқда

Изоҳлар 0

Фикр билдириш