Сўнгги янгиликлар
Истанбул 18–21 сентябрда Босфор Кубоги 2025 қайиқлар пойгасига мезбонлик қилади
Ҳамюртимиз “Юксак эҳтиром” халқаро эсдалик кўкрак нишони билан тақдирланди
Фарғона деҳқон бозоридаги нарх-навo халқ учунми ёки…
Сентябрдан бошлаб мигрантлар илова орқали кузатилади
Касб ва хорижий тилларга ўқитиш учун ваучер бериш тартиби белгиланди
Касб ва хорижий тилларга ўқитиш учун ваучер бериш тартиби белгиланди
Фарғонада уй боғчасида 43 нафар болага ноқонуний диний сабоқ бериб келингани аниқланди
Ўзбекистон ва Иордания ўртасида 15 та ҳужжат имзоланди
Эрдоған БМТ ва халқаро ташкилотларни танқид қилди

Исроил армиясининг Ғазо секторида тинч аҳолини қирғин қилишига БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар жим қараб туришибди, деди Туркия президенти Режеп Тоййип Эрдоған.
“Мусулмонлар ўлдирилганда БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар самарасиз ва кўр эканига яна бир бор гувоҳ бўлдик. Халқаро ҳамжамият Ғазодаги қирғинларга қарши чора кўриши керак. Бироқ БМТ Хавфсизлик Кенгаши яна фаол эмаслигини кўряпмиз”, — деди Туркия раҳбари.
У, шунингдек, Исроил-Фаластин можаросида АҚШнинг позициясини танқид қилди.
“Агар Байден “Ғазо фаластинликлар ери эмас, балки уни босиб олган Исроил еридир” деган ёндашувни қўлласа, келишувга эриша олмаймиз”, - деди у.
Исроил-Фаластин можаросини ҳал қилиш учун телефон дипломатиясини фаоллаштириш ниятида эканини қўшимча қилди. У, Туркия муаммони ҳал қилиш учун энг мос таклифларни таклиф қилаётган давлат эканини таъкидлади.
“Туркия минтақадаги инқироз ва муаммоларни ҳал қилишда муҳим давлатдир”, деди Туркия президенти.
Сўзининг охирида Эрдоған яна бир бор Фаластиннинг ХАМАС ҳаракати террорчи ташкилот эмас, балки ўз ерларини ҳимоя қилишга бор кучи билан ҳаракат қилаётган ва ватан учун курашаётган одамлар эканлигини айтди.



