EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Владимир Норов Аргентина элчиси билан учрашди

Владимир Норов Аргентина элчиси билан учрашди

2022 йил 23 июнь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов Аргентина Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган (қароргоҳи Москва шаҳрида) Эдуардо Антонио Зуайнни қабул қилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда

  

Ишонч ёрлиқларини топшириш маросими билан бошланган учрашув аввалида Владимир Норов Элчига дипломатик миссиясини амалга оширишда муваффақиятлар тилади. 

Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Аргентина ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди. 

Томонларнинг конструктив сиёсий мулоқотни фаоллаштиришга тайёрлиги таъкидланди. Ўзаро алоқаларнинг шартномавий-ҳуқуқий асосини кенгайтириш, парламент дипломатиясини ривожлантириш, вазирликлараро маслаҳатлашувларни ўтказиш, шунингдек, халқаро институтлар доирасидаги саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

Ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, Ўзбекистон иқтисодиётига Аргентина капиталини жалб этиш, инвестицияларни ҳимоя қилиш ва икки томонлама солиққа тортишдан сақланиш тўғрисида битим тузиш, Аргентина бизнес-субъектлари делегациясининг мамлакатимизга ташрифини ташкил этиш орқали савдо-иқтисодий соҳадаги ҳамкорлик салоҳиятидан самарали фойдаланиш муҳимлиги қайд этилди.

Элчи Аргентина компанияларнинг Ўзбекистонда турли соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга оширишдан манфаатдорлигини таъкидлади.

Ўзбекистон ва Аргентинанинг маданий-гуманитар соҳадаги алоқаларни мустаҳкамлашга бирдай интилиши тасдиқланди. Томонларнинг икки мамлакат ҳудудида ўтказиладиган кинофестиваллар ва бошқа тадбирларда иштирок этиш, кадрлар тайёрлашда олий таълим муассасалари алоқаларини кенгайтириш, спорт соҳасидаги муносабатларни ривожлантириш, сайёҳлик алмашувларини жадаллаштириш масалаларини ўрганиб чиқишга тайёрлиги маъум қилинди.

Эдуардо Антонио Зуайн таъкидлаганидек, Аргентина Янги Ўзбекистонни Ривожлантириш стратегиясининг амалга оширилиш жараёнини катта қизиқиш билан кузатиб, республиканинг ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаётида кечаётган ўзгаришларни олқишлайди.

Буэнос-Айрес Ўзбекистон билан ҳамкорликни ҳар томонлама ривожлантиришни устувор вазифа деб билади ва бу борада қатъий амалий чоралар кўришга тайёрдир.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив