Сўнгги янгиликлар
Истанбул 18–21 сентябрда Босфор Кубоги 2025 қайиқлар пойгасига мезбонлик қилади
Ҳамюртимиз “Юксак эҳтиром” халқаро эсдалик кўкрак нишони билан тақдирланди
Фарғона деҳқон бозоридаги нарх-навo халқ учунми ёки…
Сентябрдан бошлаб мигрантлар илова орқали кузатилади
Касб ва хорижий тилларга ўқитиш учун ваучер бериш тартиби белгиланди
Касб ва хорижий тилларга ўқитиш учун ваучер бериш тартиби белгиланди
Фарғонада уй боғчасида 43 нафар болага ноқонуний диний сабоқ бериб келингани аниқланди
Ўзбекистон ва Иордания ўртасида 15 та ҳужжат имзоланди
Қодиров болалари чечен тилини билмайдиган амалдорларни ишдан бўшатишини маълум қилди

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров, агар фарзандлари чечен тилини билмаса, ўз жамоасидаги амалдорларни ишдан бўшатишини айтди.
Унинг сўзларига кўра, бундай чора-тадбирлар республика ҳокимиятининг чечен тилини оммалаштириш бўйича режалари билан боғлиқ.
“Менинг жамоам вакилларининг болалари кўпинча чечен тилини билишмайди. Бундай амалдорларни жамоадан бўшатишни бошлайман. Аввало, ота-оналар фарзандларига она тилини ўргатишлари керак”, — деди Қодиров.
Чеченистон раҳбарининг таъкидлашича, республиканинг болалар боғчалари ва мактабларида болаларга рус тили ўргатилади ва ота-оналар кўпинча буни рағбатлантирадилар.
“Чечен тилида гапирмайдиган ва ўйламаган авлоднинг келажаги йўқ”, - деб қўшимча қилди Рамзан Қодиров.
Қайд этиш керак, Рамзан Қодировнинг фармони билан 2023 йил республикада чечен тили йили деб эълон қилинди.
Қарор “чечен тили, маданияти ва чечен халқининг анъаналарини сақлаш, ривожлантириш ва оммалаштириш” мақсадида қабул қилинган.



