Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Жаҳон банки Украинага 700 миллион доллар ажратади
Украина аграр сиёсат вазирлиги ўз веб-сайтида Жаҳон банки билан қишлоқ хўжалигини тиклаш учун 700 миллион доллар миқдорида грант ёрдами кўрсатиш бўйича шартнома тузгани ҳақида хабар берди.
“Украина Аграр сиёсат ва озиқ-овқат вазирлиги ва Жаҳон банки Украинага ёрдам бериш, тиклаш, қайта қуриш ва ислоҳ қилиш бўйича кўп донорлик траст фонди учун грант шартномасини ва кредит шартномасини имзоладилар”, - дейилади вазирлик сайтида эълон қилинган баёнотда.
Қайд этилишича, келишув доирасида Украина 700 миллион доллар миқдорида ёрдам олади. Пул, бошқа нарсалар қаторида, наслдор сигир, эчки ёки қўй боқишга ихтисослашган кичик қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига ажратилади.
“Лойиҳани 2023 ва 2024 йилларда амалга ошириш режалаштирилган”, — деб қўшимча қилинган хабарда.