Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
«Ғазодаги вазият халқаро гуманитар ҳуқуққа зиддир» — Боррелл
Европа дипломатияси раҳбари Ғазодаги оғир гуманитар вазиятга эътибор қаратди.
Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати олий вакили Жосеп Боррелл Ғазо секторида бўлаётган воқеаларга муносабат билдирди.
“Кўплаб тинч аҳоли, жумладан, болалар ҳалок бўлди. Бу ҳолат халқаро гуманитар ҳуқуққа зиддир”, - деди Боррелл.
Европа дипломатияси раҳбарининг таъкидлашича, Исроилнинг кучли бомбардимонлари остида бўлган Ғазо тўлиқ зулмат ва изоляцияда.
“Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш агентлиги (UNPWA) электр энергияси, озиқ-овқат ва сувдан маҳрум бўлган ғазоликларнинг ночор аҳволидан огоҳлантирмоқда. Кўплаб тинч аҳоли, жумладан, болалар ҳалок бўлди. Бу ҳолат халқаро гуманитар ҳуқуққа зиддир”, - деди у.
Боррелл инсонпарварлик ёрдами муҳтожларга етиб бориши учун зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақирди.
“Биз тинч аҳолига қарши барча ҳужумларни, жумладан, Исроилга қарши ўзбошимчалик билан ракета ҳужумларининг давом этишини қоралаймиз ва барча гаровга олинганларни зудлик билан ва сўзсиз озод қилишни талаб қиламиз”, - деб ёзади европалик дипломат.