Сўнгги янгиликлар
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади
Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди
Cамарқанддан Грузияга авиақатновлар йўлга қўйилиши кутилмоқда
Транспорт вазири Илхом Махкамов Грузияга ташрифи давомида мамлакат Бош вазири ўринбосари-иқтисодиёт ва барқарор ривожланиш вазири Леван Давиташвили билан учрашди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, мазкур учрашувда икки мамлакат ўртасида транспорт-логистика соҳасидаги алоқаларнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама этилган.

Хусусан, томонлар Ўзбекистон ва Грузия ўртасидаги мунтазам авиақатновлар сонини ошириш, янги йўналишларда парвозларни йўлга қўйиш юзасидан фикр алмашишган.

“Махкамов хориж томонининг Грузиядан Самарқандга авиақатновларни ташкил этиш бўйича билдирган таклифини қўллаб-қувватлади.
Музокаралар давомида Л.Давиташвили Грузиянинг Қора денгиз соҳилларида ўзбек тадбиркорлари иштирокида порт ва терминаллар қурилишида барча шароитларни яратишга ва мавжуд портлардан самарали фойдаланишда амалий ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилди.
Шунингдек, томонлар халқаро ташувларни амалга оширишда рухсатнома бланкаларини айирбошлаш ҳажмини оширишга келишди”, — дейилади хабарда.