Qidirish

Сўнгги янгиликлар
17:36 / 2025-12-05 9

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 98

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 187

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 216

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 193

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 319

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 293

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

11:55 / 2025-11-29 267

ИИВ Қўриқлаш департаментига раҳбар тайинланди

00:38 / 2023-10-28 2157 0 Сиёсат

Азиз Абдуҳакимов Хитой Халқ Республикаси маданият ва туризм вазири билан учрашди

27 октябрь куни Хитой Халқ Республикаси маданият ва туризм вазири Ху Хепин бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

world-news

Юқори мартабали меҳмонни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов кутиб олди.

Ташрифдан мақсад Ўзбекистон вазирлик ва идоралари раҳбарлари билан “Бир макон – бир йўл” ташаббусининг 10 йиллигига бағишланган қатор учрашувлар ўтказишдан иборат.

Шунингдек, ХХР маданият ва туризм вазири “Хитой маданияти кунлари” доирасидаги гала-концертда иштирок этиб, Тошкент, Самарқанд ва Бухоро вилоятларидаги туризм масканларига ташриф буюради.

Маълумот учун, “Бир макон – бир йўл” ташаббусининг 10 йиллигини муносабати билан 28-октабр куни Ўзбекистон тарихи давлат музейида “Ўзбекистон ва Хитой табиат дурдоналари” Ўзбекистон-Хитой маданий алмашинув кўргазмаси очилади.

Шунингдек, ташриф доирасида Ху Хепин БМТ Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош котиби Зураб Пололикашвили ва Экология вазири Азиз Абдуҳакимов билан уч томонлама учрашув ўтказади.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги ҳамкорлик кейинги йилларда барча соҳаларда сезиларли даражада фаоллашган. Хусусан, Хитойдан Ўзбекистонга чартер рейслари йўлга қўйилди, Ўзбекистон нуфузини Хитой оммавий ахборот воситаларида кенг тарғиб қилиш бўйича қатор ишлар амалга оширилди, қўшма тадбирлар ўтказилди ва муҳим ҳужжатлар ҳамда меморандумлар имзоланди. 

Туризм соҳасидаги икки томонлама муносабатларнинг мустаҳкамланиши натижасида 2023 йилнинг 8 ойи давомида Ўзбекистонга Хитойдан 21 мингдан ортиқ сайёҳ келган.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш