Qidirish

Сўнгги янгиликлар
17:36 / 2025-12-05 15

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 99

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 189

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 217

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 195

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 320

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 294

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

11:55 / 2025-11-29 269

ИИВ Қўриқлаш департаментига раҳбар тайинланди

09:53 / 2023-10-27 1023 0 Сиёсат

Хитойнинг собиқ бош вазири вафот этди

world-news

Хитой Давлат кенгаши (мамлакатнинг олий ижроия органи) собиқ бош вазири Ли Кэцян 68 ёшида вафот этди, деб хабар бермоқда Хитой марказий телевидениеси.

Xinhua агентлигининг хабар беришича, Ли Кэцян Шанхайда таътильда бўлган чоғида юраги ҳуруж берган. Шифокорларнинг сиёсатчининг ҳаётини сақлаб қолишга кўп маротаба уринишган, бироқ эртаси куни — 27 октябрь маҳаллий вақт билан соат 0:10 да (26 октябрь, Тошкент вақти билан соат 21:10) у вафот этган.

Ли Кэцян 2013 йил март ойида Хитой Давлат кенгаши бош вазири этиб тайинланган, 2018 йилда эса иккинчи беш йиллик муддатга ҳукумат раҳбари этиб қайта сайланган.

2023 йил март ойида у ўз лавозимини тарк этди ва ўрнига Ли Цян келди, ўтган йилнинг кузида у ҳукмрон Коммунистик партия Сиёсий бюроси Доимий қўмитасига қўшилди (ўша пайтда Ли Кэцян Коммунистик партия Марказий қўмитасининг янги таркибига киритилмаган эди).

Изоҳлар 0

Фикр билдириш