Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
«Яна қанча бола ўлиши керак?» — Эрдоған Еврокомиссиянинг баёнотини қоралади
Туркия Ғазо сектори аҳолисига гуманитар ёрдам юкланган кема жўнатишга тайёр, деди пайшанба куни Туркия президенти Режеп Тоййиб Эрдоған.
РИА Новости хабарига кўра, Анқарада нутқ сўзлаган Эрдоған Туркия айни пайтда Ғазо сектори аҳолиси учун Мисрга 200 тонна гуманитар ёрдам жўнатганини айтди.
“Агар тегишли шароитлар мавжуд бўлса, минтақага гуманитар ёрдам юкланган кема жўнатамиз”, - деди Туркия раҳбари.
Шунингдек, Эрдоған Европа Комиссиясининг “ҳозирча сулҳга чақирув бўлмайди” деган баёнотини ҳам танқид қилди.
“Яна қанча бола ўлиши керак? Нимага ишоняпсан, нега бундай қиляпсан? Мен 40 йилдан бери сиёсатдаман, лекин сиз кўрсатган шафқатсизликка гувоҳ бўлмаганман ва биз буни кўрмаймиз”, - деди Туркия президенти.
Эслатиб ўтамиз, 7 октябр куни Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати “Ал-Ақсо” тўфони” операцияси доирасида Ғазо секторидан Исроилга ракета учирди.
Бунга жавобан Исроил мудофаа кучлари Ғазо секторида Хамасга қарши “Темир қиличлар” операциясини бошлади. Бир неча кун ичида исроиллик ҳарбийлар Ғазо билан чегара яқинидаги барча аҳоли пунктларини назорат остига олди ва чизиқдаги нишонларга, жумладан, тинч аҳолига ҳаво ҳужумларини бошлади.