Сўнгги янгиликлар
Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди
Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди
Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади
Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар
Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?
Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди
ИИВ Қўриқлаш департаментига раҳбар тайинланди
Қишлоқ хўжалиги вазири лавозимидан озод этилди
Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Platina.uz ўзининг ишончли манбасига таяниб хабар бермоқда.
Воитов ўз ўрнини бўшатгач, ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Қишлоқ вазири этиб тайинланиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Бироқ вилоят ҳокими матбуот котиби Беҳзод Қобулов буни рад этди.
“Бу гаплар ҳақиқатга тўғри келмайди. Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев айни пайтда ўз ишини давом эттирмоқда ва кун тартибига мувофиқ, белгиланган вазифалар, чора-тадбирлар ижроси билан банд”, — деди у.
Қайд этиш керак, Воитов илк бор 2022 йил 22 август куни Президент фармони билан Жамшид Хўжаевнинг ўрнига Қишлоқ хўжалиги вазири этиб тайинланганди. Бунгача у Инвестиция ва ташқи савдо вазири биринчи ўринбосари, “Ўзсаноатқурилишбанк” раиси лавозимларида ҳам ишлаган.