Qidirish

Сўнгги янгиликлар
17:36 / 2025-12-05 9

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 96

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 187

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 216

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 193

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 319

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 293

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

11:55 / 2025-11-29 267

ИИВ Қўриқлаш департаментига раҳбар тайинланди

16:21 / 2023-10-24 1237 0 Сиёсат

Пахта сиёсатига хиёнат(ми?). Шуҳрат Ғаниев кластерларга ноқонуний топшириқ берди

Ижтимоий тармоқларда Президентнинг аграр ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси Шуҳрат Ғаниев раислигида ўтказилган селектор йиғилишидан ёзиб олинган видеолавҳа тарқалди.

world-news

Мазкур йиғилишда Ғаниев айрим туман ва кластер раҳбарларига фермерларнинг далаларида қолган пахталарни сўрамасдан териб олиб кетиш вазифасини юклади.              

Кластернинг ўзи териб кетсин, майли, фермердан сотиб олмасин пахтани, ўзи териб, ўзи олиб кетсин. Фермерга қараб ўтирмасин, машинага солиб, териб олиб кетаверсин.

Сирдарёликлар билан гаплашдим, “50та машина олиб келамиз” дейишди. “Тошкент вилоятига олиб кирган жойингда пахтани териб кетаверасан” дедим. Бўпти дейишди. Фермер менинг пахтамни териб кетдинг, дея олмайди. Кластер берган маблағ, кластер берган ўғит, кластер берган чигит. Фермер нима деган тақдирда ҳам кластер ноқонуний иш қилмаган бўлади. Қолаверса фермернинг қарздорлиги бор, уни узиш керак. Ҳар томонлама ҳисоб-китоб бор”, – деди Шуҳрат Ғаниев.

Эслатиб ўтамиз, “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги қонуннинг 16-моддасига кўра фермер етиштирган маҳсулотини, шу жумладан бу маҳсулотни истеъмолчиларга реализация қилиш ҳуқуқини ўз хоҳишига кўра тасарруф этиш ҳуқуқига эга. 

Ушбу қонуннинг 22-моддасига кўра эса фермер хўжаликларининг хўжалик фаолиятига давлат органлари ҳамда бошқа органлар ва ташкилотлар, шунингдек уларнинг мансабдор шахслари аралашувига йўл қўйилмайди.

Собиқ депутат Расул Кушербаев Президент маслаҳатчисини кластерларга берган топшириғини ноқонуний эканлигини таъкидлаб, Адлия вазирлиги бунга зудлик билан чора кўриши кераклигини айтди:

Президентнинг аграр ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси Шуҳрат Ғаниев кластерларга фермерларнинг пахтасини сўрамасдан териб олиш “ваколати”ни берган.

Ваҳоланки, “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги қонуннинг 16-моддасига кўра фермер етиштирган маҳсулотини, шу жумладан бу маҳсулотни истеъмолчиларга реализация қилиш ҳуқуқини ўз хоҳишига кўра тасарруф этиш ҳуқуқига эга.

Ушбу қонуннинг 22-моддасига кўра эса фермер хўжаликларининг хўжалик фаолиятига давлат органлари ҳамда бошқа органлар ва ташкилотлар, шунингдек уларнинг мансабдор шахслари аралашувига йўл қўйилмайди.

Лекин Ш.Ғаниев бу қонунларга яна бир бор тупуриб қўйган кўринади. Юқори даражали раҳбарнинг аҳволи шу бўлса қолганлардан нима кутиш мумкин?

Билмадим, аммо қачондир Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, "қонун устувор" кунлар қишлоқ хўжалиги соҳасига ҳам етиб келса керак.

Ҳозирги вазиятда қонунни бузишга тарғиб қилаётгани учун эса ҳеч бўлмаса Адлия вазирлиги муносабат қилади, деб умид қиламиз. Улар одатда шундай қилишарди. Бундан ортиғига умид йўқ”, – деб ёзди у.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш