Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Ўзбекистонда 2023 йил якунига қадар 92 минг гектарга тўқсонбости усулида сабзавотлар экилиши кутилмоқда
Президент Шавкат Мирзиёев 23 октябрь куни ҳудудларда ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тизимини яхшилаш, озиқ-овқат экинларини экиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. Йиғилишда боғ ва ток қатор ораларига экин экиш тадбирларига ҳам тўхталиб ўтилган.
Ўзбекистонда 331 минг гектар боғ ва 153 минг гектар токзор бор. Уларда қатор ораларидаги ерларга пиёз, саримсоқ, сабзи, баҳор ойларида ерёнғоқ, картошка, помидор ва бодринг экилса, бозорларимизга қўшимча маҳсулот, аҳолига даромад бўлади.
Шу боис вилоятларда йил якунигача 92 минг гектарга тўқсонбости усулида сабзавотлар экиш, бунга уруғлик ва сув етказиб бериш чора-тадбирлари белгиланди. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги илмий-тадқиқот институтлари иқлимга мос экин турлари, агротехникаси бўйича илмий тавсиялар бериб боради.

Белгиланган чора-тадбирлар сув хўжалиги соҳасининг барқарор ишлаши ва озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлашга, пировардида ҳалқимиз фаровонлигини оширишга қаратилгани қайд этилди.

Йиғилишда соҳа мутасаддилари ва вилоят ҳокимларининг кун тартибидаги масалалар бўйича ҳисоботлари тингланди.