Сўнгги янгиликлар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
«Ўзбекистонда пахта нархини эркин бозор белгилайди» – Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов
Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов Ўзбекистонда бу соҳада давлат томонидан белгилаш амалиёти бекор қилингани ва пахтанинг нархини, бозор иқтисодиёти қонунларига мувофиқ, харидорлар (пахта-тўқимачилик кластерлари) ва сотувчилар (фермерлар) белгилашини таъкидлади.

Президент 2023 йил январда ПҚ-23-сонли «Пахта хом ашёси етиштирувчилар фаолиятини янада қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорни имзолаган. Бу қарор ушбу соҳадаги бозор механизмларининг амал қилишини мустаҳкамлаб берди.
«Кейинги йилларда Ўзбекистон пахтачилик тармоғини бозор муносабатларига босқичма-босқич ўтказмоқда. Биз нархларнинг давлат томонидан белгиланишидан воз кечдик ва энди уни бозорнинг ўзи: талаб, таклиф, иштирокчилар кутилмалари белгилаб беради.
Шунингдек, экспортимизнинг рақобатбардошлигини таъминлаш учун, жаҳон бозоридаги пахтанинг нархи ҳисобга олинади. Баъзида вазирликка фермерлар мажбурий харид нархини белгилаб бериш илтимоси билан мурожаат қиладилар. Аммо компанияларни белгиланган нархда пахта сотиб олишга мажбурлашга бизнинг ҳаққимиз йўқ: ҳамкорлик ўзаро манфаатли бўлиши керак – ҳеч ким зарар кўрмасин.
Вазирлик ўз ваколатлари доирасида кўмак беради: баҳс-мунозараларда медиатор бўлиб иш кўради, нархни шакллантириш бўйича консультациялар беради, субсидиялар ва имтиёзлар механизмларини ишлаб чиқади ва жорий этади»,- деди қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов.
Вазирлик мутахассислари томонидан 2023 йил ҳосили учун кутилаётган минимал нарх 1 кг/8 000 сўм саналади. У Нью-Йорк биржасидаги пахта фьючерси котировкалари (октябр учун ўртача котировка 1 фунт/84 цент ёки 1 тонна/1852 АҚШ долларига тенг) ва бошқа кўрсаткичлар (шу жумладан ҳом ашёни тайёрлаш, ташиш, сақлаш ва толани қайта ишлаш учун сарф-харажатлар ҳисобига қисқариш) дан шаклланади.



