Сўнгги янгиликлар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
«Фёдоров Конституция барча қонунлардан устун эканлигини тушунмайди» — Одилжон Тожиев

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Одилжон Тожиев Россия Федерацияси Давлат Думаси депутати Евгений Фёдоровнинг баёнотига муносабат билдирди:
“Россия Федерацияси Давлат Думаси депутати Евгений Фёдоровнинг шу кунларда берган баёнотларини "ғоят оригинал", десак бўлади. Халқ вакили ўзини геосиёсатнинг етук мутахассиси сифатида кўрсатиб, ҳар хил ҳеч кимга номаълум “назариялар”ни келтирипти.
Унинг айтишича, Совет Иттифоқини барча республикалар ноқонуний тарк этган, аллақандай 14/09-сонли қонунни бузган ҳолда.
Афтидан, Фёдоров Конституция барча қонунлардан устун эканлигини тушунмайди. Модомики, СССР Конституциясининг 72-моддасида шундай дейилган эди: “Ҳар бир Иттифоқ республикаси СССРдан эркин чиқиш ҳуқуқини сақлаб қолади”.
Устига устак, Фёдоровнинг мантиғига амал қилинадиган бўлинса, ўтган шу 32 йил давомида Россия Федерацияси номидан иш тутган Президентлар Ельцин ва Путин, Россия парламенти ва ҳукумати, Россия давлат ҳокимиятининг барча институтлари бу республикалар билан ноқонуний муносабатларда бўлишган.
Яъни, икки томонлама (суверен тенглик асосидаги сиёсий-дипломатик, иқтисодий, ҳарбий, маданий ва бошқа соҳалардаги) алоқаларнинг барчаси ҳамда кўп томонлама форматлар, битимлар, шартномалар (МДҲдан бошлаб турли хил Шанхай шартномаларигача) ноқонуний эди.
Бу ҳолда, бутун дунёга ишонч билан эълон қилиш мумкинки, бундай ноқонуний ҳуқуқий маконда ишлайдиган Россия ҳокимият институтлари ўз моҳиятига кўра ноқонуний ҳисобланади.
Шундай қилиб, ҳурматли депутат билвосита, аммо нозик тарзда Россия давлатидаги барча давлат ҳокимияти институтларини ноқонуний муносабатлари учун тарқатиб юборишга чақирдими? У ҳазиллашяпти, ҳойнаҳой”, — деб ёзди Тожиев.



