Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Жамоатчиликни қизиқтираётган масалалар Бош прокуратура томонидан очиқланиши зарур — Комиссия
Қорақалпоғистонда юз берган ҳолат ва воқеаларни ўрганиш бўйича комиссия аъзоларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда Бухоро вилоятида бўлиб ўтаётган Нукус воқеалари юзасидан суд мажлисида иштирок этган Комиссия аъзоларининг фикрлари тингланди.
Суд жараёнларининг очиқ шаклда ўтказилаётгани, судланувчи, жабрланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатмалари таҳлил қилинди ва уларнинг Комиссия аъзоларига билдирган фикрлари билан солиштирилди.
Мустақил комиссия аъзоларининг Қорақалпоғистонда содир бўлган воқеалар бўйича бўлиб ўтаётган суд жараёнларида иштирок этиши давомида бу борада юзага келаётган ва кенг аҳоли вакилларини хавотирга солаётган ҳолатлар ўрганиб чиқилди ҳамда уларга ойдинлик киритилишини сўраб Бош прокуратурага мурожаат қилинди.
Мурожаатда оммавий тартибсизликларни содир бўлишида айбдор сифатида ҳибсга олинган 516 нафар фуқаро, ҳозирда иши судда кўриб чиқилаётган 22 нафар айбланувчи, ёпиқ муассасаларда вақтинча ушлаб турилган бошқа шахслар, маъмурий жавобгарликка тортилганлар, шунингдек, тартибсизликлар вақтида ҳуқуқни ҳимоя қилувчи идоралар томонидан ортиқча куч-восита ишлатилган ёки ишлатилмаганлиги ҳамда инсон ҳуқуқларининг бузилиши билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан ахборот бериш сўралди.