Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Тошкент вилоятида янги кадастр биноси фойдаланишга топширилди
Замонавий қурилиш технологияси асосида барпо этилган ушбу бино Пискент туманида жойлашган.
Бугун, 29 август куни Мустақилликнинг 32 йиллиги муносабати билан Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Пискент бўлимининг янгидан бунёд этилган биноси фойдаланишга топширилди.
Мазкур бинонинг очилиш маросимида Давлат кадастрлари палатаси раиси, Тошкент вилояти Кадастр бошқармаси раҳбарлари, Пискент туман ҳокимлиги ва ташкилотлари мутасаддилари, жамоатчилик вакиллари ҳамда маҳалла нуронийлари иштирок этишди.

Рамзий лента кесилгач барча иштирокчилар бўлимда яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар.
Шунингдек, маросим давомида бошқарма раҳбарияти томонидан соҳа ривожи йўлида узоқ йиллар тизимда муносиб меҳнат қилган соҳа фахрийлари муносиб тақдирланди.

Таъкидланишича, замонавий қурилиш технологияси асосида барпо этилган ушбу бино 300 дан ортиқ ердан фойдаланувчилари ва 23 мингдан зиёд кўчмас мулк объектлари ўзида жамлаган Пискент туман аҳолиси учун сифатли ва самарали хизмат қилади.