Сўнгги янгиликлар
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
Шарқий Онадўлининг яширин хазиналари: қишки саёҳатлар учун бетакрор манзиллар
Экоҳудудларда туристик сўқмоқларни ташкил этиш тартиби белгиланди
“Электрон рецепт” тизими орқали даволаш хавфсизлиги ва дори тақсимоти назорат қилинади – ССВ
Қуръонни ёқиб юборган шахс калтакланди
Стокголмда Қуръонни ёқиш билан акциялар уюштирган муҳожирга ҳужум қилишган.
Стокголм чеккасида Қуръонни ёқиш билан акциялар уюштирган муҳожир Салван Момика ҳужумга учради. Бу ҳақда Швециянинг Aftonbladet газетаси маълум қилди.
Нашрнинг ёзишича, бокс қўлқопидаги номаълум шахс ироқлик муҳожирнинг ёнига келиб, араб тилида: “Ўйнаймиз! Сен ва мен. Хўш, қандай ўйнаймиз?», деган.
Момика ҳужумчидан унга яқинлашмасликни сўраган, бироқ у бир неча марта урган. Жабрланувчининг аҳволи ҳақида маълумот йўқ. Полиция ҳодиса иштирокчиларидан бирортасининг ҳибсга олингани ҳақида хабар бермади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган жума куни Стокголмда Эрон элчихонаси яқинида Қуръон ёқиб юборилган эди. Буни Ироқдан келган муҳожир Салван Момика бошлаб берган.